RU

Последние новости

Тохир Кападзе: "Тенг ўйинда омад биз томонда бўлди" Новости

Тохир Кападзе: "Тенг ўйинда омад биз томонда бўлди"

"Қўқон-1912" - "Нефтчи" учрашувидан сўнг ташкил этилган матбуот анжуманида дастлаб меҳмонлар раиси Тохир Кападзе иштирок этди.
"Ўйин анча оғир кечди. Жуда ҳам кўплаб хавфли вазиятлар содир этилди. Тенг курашларда кечган баҳсда омад биз томонда бўлди. Акмал Холматовнинг голи ҳар куни ҳам урилавермайди. Ҳозирча 3-ўриндамиз, биринчи даврани шу ўринда тугатиш учун ғалаба керак эди. Қўқон жамоаси биз учун бегона эмас. Олий лигада ўз мавқеини тиклаб камида ўнликка киради деб умид қиламан", - дейди Кападзе.

"Ойбек Нурбоевга ҳеч қандай эътирозим йўқ, шунчаки унинг ўрнига бошқа футболчини тушуриб ўйинни кучайтиришга ҳаракат қилдик. Мансур Саидов кўпчина қулай вазиятларда тўпни шерикларига узатади, мен унга ўзинг теп деб айтаман. Унинг тажрибасига шак шубҳа йўқ".
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
������.�������

Нажмите "Нравится",
чтобы читать CA на Facebook