RU

Последние новости

23:40Андрей Шипилов: "Йигитларга шундай чиройли майдондан ғалабасиз чиқиб кета олмаймиз дедим"  0 23:35ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 3:2 (матнли трансляция)  124 23:31Сергей Токов: "Биринчи тайм учун мухлисларимиз олдида уятдаман. Таркиб йиғилганига икки ой бўлди"  1 23:20Аёллар футболида тарихий рекорд! "Челси" юлдузи 8 миллион долларлик шартнома имзолади  0 23:10Суперлига. "Қўқон-1912" – "Навбаҳор" 2:1  0 22:35Тимур Кападзе: "Биз яхшироқ ўйнадик ва ғалабага яқин эдик"  17 21:55Суперлига. ОКМК меҳмонда "Қизилқум"ни мағлуб этиб, мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  7 21:49Ямаль ва Левандовски асосий таркибда! "Барселона" — "Ньюкасл" баҳси учун таркиблар маълум бўлди  20 21:23"Истанбул Башакшехир" — "Антальяспор": Асосий таркиблар маълум  15 21:15Суперлига. "Бунёдкор" сафарда "Хоразм"дан устун келди, "қалдирғочлар" ўйинни 10 киши бўлиб тугатишди  9 21:11Суперлига. Драматик оқшомда "Қўқон-1912" "Навбаҳор" устидан мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  62 20:51Ричардс:"ЕЧЛда "Реал"дан кучлироқ жамоалар бор, масалан "Барселона"!"  18 20:22Гвардиола: "Ман Сити" "Реал"дек бўлишини хоҳлайман!"  16 19:40Сенегал ҳукуматидан КАФга оғир айблов: "Улар коррупцияга ботган, кубокни Марокашга беришлари — адолатсизлик!"  3 17:54"Келиб олиб кетинглар!" Ниакате чемпионлик Марокашга олиб берилганидан даҳшатда  3

669та ўйинда 9 мураббий ва 8та ЛаЛига соврини. Иньестанинг "Барселона"даги фаолияти рақамларда Новости

669та ўйинда 9 мураббий ва 8та ЛаЛига соврини. Иньестанинг "Барселона"даги фаолияти рақамларда

Кеча, 27 апрель куни "Барселона" анжуманлар залида ярим ҳимоячи Андрес Иньеста мавсум охирида клубни тарк этиши ҳақида маъулм қилди.

Шу муносабат билан Иньестанинг Каталония клубидаги фаолияти борасида баъзи статистик маълумотларни эътиборингизга ҳавола қиламиз.


669 - Иньеста "Барселона" сафида барча турнирларни қўшиб ҳисоблаганда 669та учрашув ўтказган, фақат Хави клуб тарихида ундан кўп ўйин ўтказган (767) ягона футболчи.


456 - 669та ўйиннинг 456таси ғалаба билан якунланган, муваффақиятлар фоизи 68,2%


18 - Иньеста "Барселона" сафида дебют қилганида 18 ёш 170 кунлик эди. Ушбу учрашув 2002 йил 29 октябрь куни "Брюгге"га қарши Чемпионлар лигаси учрашуви бўлган.


8 - "Барселона" афсонаси ҳозиргача клуб билан 8 марта ЛаЛига чемпионига айланган, "Депортиво" билан ўйинда 9-соврин қўлга киритилиши мумкин.


69 - Иньеста ЛаЛига ўйинларида 69 марта голли пас берган. Унинг бу борадаг энг яхши натижаси 2012/13 мавсумда қайд этилган. Ўшанда у 16та голга ассистентлик қилган эди.


35 - У тўпурар бўлишига қарамасдан "Барселона" сафида ЛаЛига учрашувларида 35та гол урган.


9 - Ярим ҳимоячи ҳеч қачон "Олтин тўп"ни қўлга киритмаган бўлсада, ФИФАнинг йил рамзий терма жамоасидан 9 марта жой олган - фақат Роналду ва Месси ундан катта натижага эга (11 марта).


116 - Иньеста фаолиятидаги энг яхши он 2010 йилдаги жаҳон чемпионати финалининг 116-дақиқасида бўлган. Ўша дақиқада у Голландия дарвозасини ишғол қилиб, испанларга жаҳон чемпионатини ютиб берган. Ярим ҳимоячи финалнинг энг яхши футболчиси деб эътироф этилган.


9 - Иньеста ЛаЛигада 9 мураббий қўл остида тўп тепган. Франк Райкард жамоасида футболчи энг кўп учрашув (149та) ўтказган.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика