RU

Последние новости

10:07Месси пеналтисиз голлар бўйича Роналдуни ортда қолдирди  13 09:52"Ньюкасл" Исакни сотиш ниятида эмас — клуб унинг нархини 173 миллион еврога кўтарди  1 09:24"Барселона" "Реал" юлдузини кўзламоқда — футболчи билан алоқа ўрнатилди  11 08:48"Нефтчи" таркибига нигериялик футболчи қўшилди  5 08:26Эрон клуби Одил Ҳамробеков трансфери учун "Бунёдкор"га қанча тўлади?  0 07:52"Интер Майами" "Ред Буллз"ни 5:1 ҳисобига ютди — Мессидан дубль  22 07:10"Бунёдкор" дарвозабони ОКМКга ўтди  0 00:44"Барселона" Рэшфордни 30-35 млн еврога сотиб олиш ҳуқуқига эга бўлади. МЮ 50 млн хоҳлаганди  3 00:12"Реал" ярим ҳимоячисини 20 млн еврога сотмоқчи  1 23:27Икки футболчи "Машъал" билан хайрлашди  0 22:53Ўзбекистон U-23 ўртоқлик ўйинида "Бунёдкор" билан дуранг ўйнади  5 22:16Эшитдик-да! "Андижон"ни тарк этган дарвозабон Тошкент клубига ўтмоқда  1 22:04"Шўртан" 7 та гол урилган ўйинда амалдаги чемпион "Насаф"ни мағлуб этди  4 21:28"Хоразм" августдан бошлаб уй ўйинларини вақтинча Олмалиқда қабул қилади  7 20:57Шкриньяр "Фенербахче" билан 4 йиллик шартнома имзолайди  1

2031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар? Новости

2031 йилги Осиё кубоги мезбонлигига яна қайси мамлакатлар даъвогар?

Марказий Осиё давлатларига тўртта рақобатчи мавжуд.

Ўзбекистон, Тожикистон ва Қирғиз Республикаси 24 февраль куни 2031 йилги Осиё кубогини биргаликда ўтказиш бўйича Осиё футбол конфедерациясига номзодлик таклифини юборди.

Қайд этилишича, Осиё футбол конфедерацияси 2031 йил қитъанинг энг нуфузли футбол турнири бўлган Осиё кубоги мезбонлигига номзодларни кўриб чиқишни бошлаган.

“Сўнгги йилларда Марказий Осиёда футбол борасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, яратилаётган шароитлар, халқаро майдондаги нуфузидан келиб чиққан ҳолда Ўзбекистон, Тожикистон, Қирғиз Республикаси футбол уюшмалари биргаликда Осиё кубоги мезбонлигини юқори савияда ўтказишга ишонч билдирган ҳолда, ўз қўшма номзодини илгари суришди”, — дейилади Ўзбекистон футбол ассоциацияси хабарида.

Мезбонликка даъвогарлиги тасдиқланган мамлакатлар

Индонезия 

Индонезия 2031 йилги Осиё кубогини ўтказиш учун ўз номзодини қўйиш ниятини 2024 йил 11 декабрда маълум қилди. Индонезия аввалроқ 2007 йилги турнирни Малайзия, Таиланд ва Ветнам билан ҳамкорликда ўтказганди. Бу сафар мусобақа Гелора Бунг Карно, Жакарта, Гелора Бунг Томо, Жалак Ҳарупат, Манаҳан, Гелора Сривижая, Пакансари ва Шимолий Суматра каби стадионларда ўтказилиши кўзда тутилмоқда.


Кувайт

Кувайт футбол федерацияси 26-Форс кўрфази кубоги якунидан сўнг 2024 йил 30 декабрда 2031 йилги Осиё кубогини ўтказиш учун расман ариза топширганини эълон қилди. Ушбу мамлкат илгари 1980 йилги Осиё кубогига мезбонлик қилган. Турнир ўтказиладиган стадионлар орасида Жобир Ал-Аҳмад халқаро стадиони, Сулайбиҳат стадиони ҳамда 2025 йилгача қуриб битказиладиган яна иккита стадион бор. Бундан ташқари, ОФК ва ФИФА талабларига мувофиқ қўшимча стадионлар қурилиши ҳам режалаштирилмоқда.


Бирлашган Араб Амирликлари

2025 йил 21 февралда БАА Футбол Ассоциацияси 2031 йилги Осиё Кубогини ўтказиш учун расмий ариза топширди. БАА илгари ҳам икки марта - 1996 ва 2019 йилларда Осиёнинг энг нуфузли халқаро футбол мусобақасига мезбонлик қилган эди.


Австралия

2006 йилдан Осиёга тегишли бўлган Австралия ҳам Осиё кубогини ўзида ўтказишни истаб расмий ариза юборди. Австралия 2015 йилда ҳам ушбу нуфузли мусобақани ўзида қабул қилган эди.



Эслатиб ўтамиз, Осиё кубоги ҳар тўрт йилда бир маротаба ўтказилади. Навбатдаги 2027 йилги турнирга Саудия Арабистони мезбонлик қилади.



Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Рейтинг: +6   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика