"Челси" жуда кўп қизил карточка олмоқда
18 okt 20:45
Yangiliklar
Мураббий Энцо Мареска бошчилигидаги жамоа АПЛ доирасида сафарда "Ноттингем Форест"ни 3:0 ҳисоби билан мағлуб этди.
Лондонликлар ҳимоячиси Мало Гьюсто 87-дақиқада иккинчи сариқ карточка олгани учун майдондан четлаштирилди. Бу "Челси" учун сўнгги олти ўйиндаги бешинчи четлаштириш бўлди.
Аввалроқ лондонликлар "Манчестер Юнайтед" (Роберт Санчес, 5-дақиқа), "Брайтон" (Трево Чалоба, 53-дақиқа) ва "Бенфика" (Жоао Педро, 96-дақиқа) билан ўйинларда камчиликда қолган эди. Бундан ташқари, "Ливерпул"га қарши ўйиннинг 96-дақиқасида мураббий Маресканинг ўзи қизил карточка олди.
Ушбу даврда лондонликлар фақатгина Лига кубоги доирасидаги "Линкольн Сити"га қарши ўйинда четлаштиришларсиз ўйнашди.
O’xshash yangiliklar

Fikrlar