Latest news

13:56"Металлург" — "Сурхон". Таркиблар маълум  1 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  2 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  6 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  2 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  2 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  1 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  16 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  14 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0

Жаъфар Ирисметов: “Гвардиоланинг иш услубини ўрганиб келмоқчиман” News

Жаъфар Ирисметов: “Гвардиоланинг иш услубини ўрганиб келмоқчиман”

Яқин ўтмишнинг моҳир ҳужумчиларидан бири бўлган Жаъфар Ирисметовни танимаган мухлис бўлмаса керак. Унинг номини эшитган инсоннинг кўз олдида тўпурар футболчи гавдаланади.
Энди бўлса, Ирисметовни мураббий сифатида кўришга кўникишимиз керак. Бу борадаги дастлабки қадамни ташлади. Ёдингизда бўлса, шу йили биринчи лига қатнашчиси “NBU-Осиё”ни бошқаришга киришганди. Лекин у ердаги фаолияти узоққа чўзилмади. Шундай ҳам билса бўладики, мураббийлик иши осон эмас. Ўтган ҳафтада Тошкентга қилган сафаримиз чоғида фахрийлар ўртасидаги баҳсни кузатгандик. У ерда эса Жаъфар Ирисметовни учратдик. Аслида ҳам режамиз айнан у билан учрашиш эди. Беллашув тугаганидан кейин собиқ футболчи билан салом-алик қилдик. Шошиб турганига қарамасдан бизга вақт ажратгани учун ундан миннатдормиз.

“ЯХШИ МУРАББИЙ БЎЛИШ УЧУН, ФУТБОЛЧИЛИК ФАОЛИЯТИМНИ УНУТИШИМ КЕРАК”
-   “NBU-Осиё”дан кетганингиздан кейин сизни қаердадир иш бошлашингизни кутгандик. Лекин ҳозирча сиз учун узилиш бўлиб турибди. Дастлаб шу саволга жавоб беришингизни истардим.

-   “NBU-Осиё”дан кетганимдан кейин “Оқ-тепа” раҳбарияти таклиф билан чиқишди ва жамоа бошқарувини ўз қўлимга олишим мумкин эди. Аммо айрим сабабларга кўра, бу иш амалга ошмай қолди. Бунинг устига “NBU-Осиё” билан шартномам борлиги учун у ерда ишлай олмадим. Шунингдек, вақт ҳам кам қолганди. Балки кўзлаган мақсадга эришишга унчалик ишонмагандирман. “Оқ-тепа”нинг айрим машғулотларини кузатгандим. У ерда ёмон футболчилар йиғилмаганди. Агар мавсум бошидан иш бошлаганимда бу бошқа гап эди. Энди декабрда олий лигада ишлаш ҳуқуқини берувчи “А” лицензияси учун ташкил қилинадиган курсларда қатнашмоқчиман.  



-   Ҳозир нималар билан бандсиз?
-   Футболдан ташқарида қиладиган айрим ишларим бор. Балки буни бизнес деса ҳам бўлар. Масалан, машиналарнинг олди-сотдиси билан шуғулланиб кун кўряпман. Барибир мураббий бўлишни жиддий ният қилганман. Қачондир олий лигада бош мураббий сифатида фаолият олиб бормоқчиман. Ҳар бир инсон ўз олдига олий мақсадларни қўйиб яшайди. Шунга таяниб айтсам, келажакда миллий терма жамоада ҳам ишлаш ниятим бор. Футболчиликда эриша олмаган орзуим бор. Бу – терма жамоамиз билан жаҳон чемпионатида иштирок эта олмаганим билан боғлиқ. Мураббий сифатида эса ана шу орзуимни амалга оширмоқчиман. Футболчи бўлганимдан ҳеч қачон афсусланмайман. Ўз вақтида “Спартак”да тўп сурдим ва Европа Чемпионлар лигасида ўйнадим. “Олма-Ота”да ҳам ажойиб мавсумларни ўтказдим. Умуман, футболчи сифатида яхши савияда ҳаракат қилдим. Агар мураббий бўлиб Ўзбекистон билан жаҳон чемпионатида қатнашсам, ҳаётимни янада яхши ўтказган бўламан.

-   Ўз олдига катта мақсадни қўйган ёш мураббий сифатида ўзингизга кимларни ўрнак қилиб кўрсата оласиз?

-   Ҳар биримининг иш услуби ҳар хил. Кимнидир алоҳида кузатмаганим сабабли аниқ жавоб айтишим қийин. Лекин “Бунёдкор”ни бошқараётган Сергей Лушан ҳақида ҳамма ижобий фикр билдиряпти. Миржалол Қосимов ҳақида ҳам шундай фикр билдиришим мумкин. Аммо менга Хосеп Гвардиоланинг иш услуби ёқади. Унинг 50 дан ортиқ техник ва тактик томондан ўқув қўлланларим бор. Менга ёқадиган футболни айнан ўша мураббий намойиш этади.

-   Сизга ўхшаб улкан мақсадлар сари интилаётган ёш мураббийлар кўп. Баъзиларини хорижда ўзи ёқтирган мураббийларнинг иш услубини бевосита кўриб тажрибаларини ошириб қайтмоқдалар. Мана шундай режа сизда ҳам борми?

-   Албатта бор. “Олма-Ота”да ўйнаб юрган пайтимда голландиялик мураббийлар билан ишладим. Шунингдек, Григорий Бабаян деган мураббий ҳам бўларди. Ҳозир адашмасам у “Остона”нинг бош мураббийи. У билан ҳам гаплашиб тураман. Катта тажрибага эга. Унинг ёнига бормоқчи ҳам бўлдим. Лекин айрим сабаблар туфайли бора олмадим. “А” лицензияни қўлга киритганимдан кейин вақти келганида “Бавария” ва Гвардиоланинг иш услубини ўрганиб келиш ниятим бор. Бемалол ўзим ҳам бориб келавераман. Лушаннинг ҳам ўқув-машғулот йиғинларини кўриб нимадир ўрганса бўлади. Балки уларнинг иш жараёнини кўришга рухсат беришмас. Аммо хорижда ҳамма нарса очиқ ва таъқиқ қўйилмайди.

-   Футболчи сифатида ўз номингизга эгасиз. Жаъфар Ирисметовни ҳамма яхши биларди. Энди бўлса мураббий ролидасиз. Бу соҳада ҳам олдингидек ном қозонишингиз учун нима қилишингиз керак? Бунга ишонасизми?
-   Сиз айтгандек мураббий бўлиш қийин. Бунинг учун яхши футболчи бўлганимни унутишим керак. Ҳаммасини нолдан бошлаш лозим. Футболчи сизнинг ўтмишингизни ҳурмат қилиши мумкин. Бироқ сиз олдинги машҳурлигингизни унутган ҳолда бор эътиборни фақат мураббийликка қаратиш керак бўлади.

-   Яхши футболчидан яхши мураббий чиқмайди деган гап бор. Бунга қандай қарайсиз?

-   Гвардиола “Барселона”да сардор бўлган ва ажойиб ўйинлар кўрсатган. Ҳозир эса дунёнинг энг яхши мураббийларидан биридир. Ҳаммаси инсоннинг ўзига боғлиқ. Футболчиларнинг характери оғир бўлади. Шунинг учун ушбу ибора қўлланса керак-да. Назаримда кўплаб яхши мураббийлар яхши футболчилардан чиққан. Жозе Моуриньога ўхшаганлар эса камдан-кам учрайди. Ҳар кимга ҳам таржимонликдан етук мураббий бўлиш насиб қилмайди.

-   Бугунги кунда чемпионатимизни диққат билан кузатиб келяпсизми?
-   Бўлмасам-чи! Ҳар бир чемпионатга қизиқаман. Биринчи лигада ишлаганим учун у ердаги ўйинларга ҳам эътиборли бўлдим.

-   Янги етишиб чиқаётган мураббийлардан бирисиз. Одатда мана шундай мураббийликка илқ қадамини қўйган ёшларни кимдир қўллаб туради. Бунга сизнинг жавобингиз қандай?
-   Футболга энди кириб келган чоғимда ҳам мени ҳеч ким қўллаб-қувватламаган. Онамдан бошқаси ёрдам бермаган. Тўғри, кимдир маслаҳат борасида ёрдам берса бажонидил қабул қиламан. Ортимда кимдир туртки бўлиб туриши шарт эмас. Ҳаммасига ўз кучим билан эришмоқчиман. Ўзимга ишонаман. Биринчи давра “NBU-Осиё”да ишладим ва бу мен учун қизиқарли бўлди. Жамоамиз ёмон эмасди. Футболчилар ҳалигача ижобий фикр билдиришади.



-   Бош мураббий тариқасида дастлабки жиддий ишга киришгандингиз. Аммо биринчи ишингиз узоққа чўзилмади. Бу ҳолат ёш мураббий сифатида сизни “синдириб” қўймадими?

-   Менимча “синиб” қолди деган гап нотўғри. Менинг бошқарувимда жамоа биринчи ўриндаги клубдан бор йўғи уч очкога ортда қолаётгандик холос. Раҳбарлар билан келишмовчилик бўлгани учун кетдим. Лекин уларда ҳам айб йўқ. Фақат маблағ масаласида муаммолар пайдо бўлди. Натижада айрим нарсаларга етказа олмадик. Ёшлигимдан шундай нарсага кўникканманки, йўқ бўлдими, бу иш билан қайтиб шуғулланмайман.

-   Сиз билан юз берган вазият аслида барча мураббийлар билан ҳам содир бўлади. Бу унинг учун синовдир. Бундан кейин ҳам сиз билан мана шундай ҳолат юз бериши мумкин-ку!

-   Ҳа, мумкин. Қаерда ишласам ҳам, менга мана бунча пул тўлайсиз деб шарт қўймайман. Шунчаки, оддий мураббий сифатида ишлашим учун шароит яратиб беришлари керак. Аммо “NBU-Осиё”га ҳам раҳмат. У ерда озгина бўлса ҳам тажриба орттирдим. Ўша пайтда стадионимизда реконструция бўлгани учунми, молиявий томондан қийналдик. Шароит бўлса, мураббий янада изланишда бўлади. Аммо шароит бўлмаса, хавфсаласи пир бўлиб ўз ишини кўнгилдагидек бажара олмайди.

-   “ИНЖИҚ ЭМАС, ТАЛАБЧАНМАН”
-   Тушунишимча, сизнинг бошқа мураббийлардан фарқли жиҳатларингиз бор. Буни билдираётган фикрларингиздан ҳам билса бўлади.

-   Шароит бўлмаса ишлаш қийин. 5-6 йилдан бери мураббий бўлиб ишлаётганимда бу бошқа гап эди. Мен эса бу соҳага яқиндагина қадам қўйдим. Машғулотларда футболчилар айтганларимни бажара олмаслиги майдоннинг сифатсизлиги билан ҳам боғлиқ. Тўғри, майдонлар билан боғлиқ вазият бутун Ўзбекистоннинг муаммоси. Масалан, биринчи лиганинг бугунги кўриниши жуда ачинарли аҳволда. Ечиниш ва ювиниш учун шароитлар йўқ. Хуллас, у ерда ишлагандан кўра ишламаган яхши.

-   Демак, биринчи лига сиз учун биринчи ва охирги иш жойингиз бўлиб қолдими?
-   Йўқ, бундай дея олмайман. Балки, эртага яна биринчи лигадан таклиф бўлиб қолиши ҳам мумкин. Лекин жамоа танлаётганимда албатта шароитларга алоҳида эътибор қаратаман. “NBU-Осиё”дан маблағ масаласи туфайли кетганим йўқ. Менга тўлаётган пул кам бўлса-да, қониқтирарди. Чунки мен биринчи ўринга пулни қўймаганман. Тажриба оширишим муҳим эди.

-   Сизни инжиқ мураббий деб атасак, бунга қандай қарайсиз?
-   Инжиқ эмас, талабчан деган бўлардим. Мен шундай мураббийманки, агар ваъда қилинган нарсаларни бажаришмаса ўша заҳотиёқ кетаман, бу олий лига бўлса ҳам. Агар бундай ночор шароит ўзим учун бўлса ҳам чидашим мумкин. Бироқ футболчиларга ҳам ана шундай аҳвол бўлса, бунга чидаб бўлмайди. Негаки, мураббий натижага жавоб беради. У раҳбарлар ва мухлислар олдида жавобгар. Аммо ваъда қилинган ишлар бажарилмаса, эртага бошқалар олдида уятли бўлиб қолишни истамайман.

-   Ҳозир таклифлар борми?

-   Ҳозирча йўқ. Аввал “А” лицензиясига ўқиб олай, кейин бир гап бўлар. Ҳозирги футболчиларга катта-катта пулларни ваъда қилиш шарт эмас. Озроқ бўлса ҳам вақтида тўлайдиган маблағ бўлса, шуниси яхши. Шунга қараб жамоани шакллантириб олиш мумкин.

-   Мураббийлар сони ҳам борган сари ортиб бормоқда. Айниқса, ёшлар кўпаймоқда. Шу боис кўпчилиги ҳамкасбларининг қаерда ва нима иш қилаётгани билан қизиқиб туришади. Шунингдек, кимнинг ишдан бўшаганлигига ҳам беэътибор бўлишмайди. Бу борада сиз ҳам кузатиб турасизми?
-   Бундай ишларни кузатмайман. Айрим мураббийлар борки, яхши натижа кўрсата олишмаса ҳам уларга иш таклиф қилаверишади. Лекин ёшларга ҳам йўл бериш керак деб ҳисоблайман. Ёши катталарни олдинги обрўсига қараб иш таклиф қилишяпти. Масалан, Эдгар Гессни олайлик. У “Бухоро”ни қийин авҳолга тушириб қўйганига қарамасдан, “Андижон”да пайдо бўлди. Аслида олий лигани тарк этиши маълум бўлиб улгурган жамоа учун бундай мураббийнинг ҳожати йўқ эди. Ахир у ерда Ориф Маматказин ишлаётганди. Бу билан Гессни ёмонламоқчи эмасман. Лекин Тачмурод Агамуродов “Динамо”га бориб, сезлиларли ўзгаришларни қилди. Мураббийлар авлодида ҳам алмашинувлар бўлади. Балки раҳбарлар ёшларга ишонмаётгандир.



“ҲАР 5-6 ОЙДА МАШИНАМНИ ЯНГИЛАЙМАН”
-   Юқорида машиналарга қизиқишингиз ҳақида айтиб ўтдингиз. Бу борада хорижда ишлаб чиқарилган машиналарга ҳам бефарқ эмаслигингизни биламиз.

-   Тўғри, қизиқишим бор. Ёшлигидан ҳамма машиналарга қизиқса керак. Аммо ўзимизда ишлаб чиқарилаётган автомобиллар ҳам сифатли. “ Каптива” ёки “Малибу” ҳаммага ёқади. Агар “Мерседес-Бенз” машинаси бўлса, у билан ҳам шуғулланавераман.

-   Кўриб турибманки, ҳозир “Кобалт” ҳайдаяпсиз. Эшитишимча, ҳар ойда машина алмаштирасиз.
-   “Кобалт”ни вақтинча миниб турибман. Тўғриси, “Ласетти”га қараганда, “Кобалт” кўпроқ ёқди. Балки кўпчилик уни хуш кўрмаслиги мумкин. Аммо менга манзур бўлди.

-   Демак, “Кобалт”ни сотиб юборасиз экан-да?
-   Ҳа, шунақа деса ҳам бўлади. Куни-кеча янги “Малибу”ни сотиб олдим.

-   Қуллуғ бўлсин.
-   Раҳмат. Ҳозир унга давлат номерини олмоқчиман. Кимдир “Каптива” ё “Малибу” минишни хоҳлайди. Ўзимга қолса, “Матиз”ни ҳам ҳайдаб кетавераман. Машина танламайман. Кўпчилик нега “Кобалт”да “юрибсиз” дейишади. Нима, мен албатта “Мерседес-Бенз”ни ҳайдашим керакми? Лекин 5-6 ойда машина алмаштириш одатим бор. Охирги марта “Малибу” минганимдан кейин бу машина ҳам ёқиб қолгани учун унинг янгисини харид қилдим.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.   
Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика