Latest news

08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  3 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  1 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  1 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  31 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  24 21:26CAFA Nations Cup. Ўзбекистон 10 киши бўлиб қолган Қирғиз Республикасини йирик ҳисобда енгди. Финалдаги рақиб – Эрон  237

Забиҳилло Ўринбоев: “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман” News

Забиҳилло Ўринбоев: “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман”

“Навбаҳор” якунланган мавсумда юбилей – 1400-голини урганлиги ва ушбу голга Забиҳилло Ўринбоев муаллифлик қилганлиги борасида маълумот бергандик.

Шу муносабат билан айни пайтда қишки таътилда бўлган 25 ёшли маҳоратли футболчи билан телефон орқали боғланиб, Забиҳиллонинг бу борадаги фикри билан қизиқдик.

- Сўзим аввалида барча ҳамюртларимизни кириб келаётган янги – 2021 йил билан табриклайман. Илоҳим, янги йил барчага бахт ва қувонч олиб келсин. Бу йил амалга ошмаган орзулари келаси йили амалга ошсин.

Албатта, нафақат мамлакатимиз, балки Осиё қитъаси ҳамда собиқ иттифоқ давлатларида ҳам таниқли, Суперлигамизнинг “Пахтакор” билан биргаликда икки мунтазам иштирокчисидан бири бўлган, шунингдек, юртимизнинг энг совриндор жамоалари қаторидан ўрин олган “Навбаҳор”даги бир йиллик фаолиятим давомида жамоанинг юбилей голи муаллифига айланиб, “Навбаҳор” тарихида қолганимдан хурсандман.

Ҳали ёшман ҳамда келажакдаги фаолиятим давомида ҳам яна шундай юбилей голлар муаллифига айланиб, ижобий ва ёқимли статискаларни қайд этаман, деган умиддаман.

Жорий мавсум якунида “Навбаҳор” билан тузилган шартномам муддати якунланди ҳамда жамоадаги тақдиримга янги йилдан сўнг, ойдинлик киритилади. Албатта, “Навбаҳор”да босими юқори. Шу боис, жамоа ўйинига мослашишим учун бироз вақт керак бўлди. Келаси мавсумда ҳам наманганликлар шарафини ҳимоя қиладиган бўлсам, чиройли ўйинларим ва голларим билан жамоа мухлисларига қувонч улашаман деган умиддаман. Якунига етаётган йилда пандемия сабабли, “Навбаҳор” ижобий натижа қайд эта олмади. Худо хоҳласа, янги мавсумда наманганликлар клуб раҳбарияти ҳамда жамоа мухлислари ишончини оқлаб, совриндорлар сафидан ўрин олиш учун кураш олиб боришади деган ниятдаман.

Жамоа билан янги шартнома имзолайдиган бўлсам, буни амалга ошириш учун мен ҳам муносиб ҳиссамни қўшаман, деган умиддаман. Сўзим якунида яна бир марта барча юртдошларимизни янги йил билан муборакбод этаман", - деди Забиҳилло Ўринбоев. 

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика