Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Ёрқин Назаров: "Олдинда икки тур қолганига қарамасдан, бизда имконият бор" News

Ёрқин Назаров: "Олдинда икки тур қолганига қарамасдан, бизда имконият бор"

Coca Cola Суперлигасининг 19-туридан ўрин олган "Турон" — "Нефтчи" учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Ёрқин Назаров матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз...

- Бу жамоалар ўртасидаги ўйин ҳамиша дерби мақомини олган. Яхши беллашув бўлди. Йигитларга миннатдорчилик билдираман, улар йирик ҳисобга қарамасдан, қўлидан келган барча ишни амалга оширди. Олдинда икки тур қолганига қарамасдан, бизда имконият бор. "Андижон"дан 3 очко ола билсак, "Қизилқум"га қарши баҳс ҳал қилувчи ўйинга айланади. Мазкур учрашувларга жиддий тайёргарлик кўрамиз. "Нефтчи"ни ғалаба билан табриклайман. 

- "Турон" мағлубиятга учраётган пайтда ҳужумчи Ҳумоюн Муртозаевнинг захирага олиниши кутилмаган ҳолат бўлди. Қолаверса, унинг ўрнига ярим ҳимоячи майдонга туширилди. Бунинг сабаби нимада?

- Муртозаевнинг жароҳати бор эди, у оёғидаги гипсни яқинда ечди. Машғулотлардаги шижоатини кўриб, уни ўйинга тайёр деб ўйлагандик. Бироқ жароҳат унга ўзини тўлиқ кўрсатиши учун халақит берди. Шу боис, уни алмаштирдик. Ярим ҳимоячи ўйинга қўшилганига қарамай, Холмуродовни ҳужумга ўтказдик. Бугун ҳимояга урғу бермай, учта ҳужумчи билан майдонга тушгандик. 


Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика