Latest news

08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  0 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  1 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  7 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  1 22:55Аморим Фергюсоннинг гаплари ҳақида фикр билдирди  3 22:31"Қизилқум" 22 ёшли футболчиси билан шартномани узайтирди  0 22:11Марсело "Барселона"дан "Реал"га кимни олган бўларди?  5 21:59Пеп Гвардиола: "Ҳозир "Сити" АПЛ чемпионлиги учун курашадиган ҳолатда эмас"  3 21:37Тьерри Анри: "Арсенал" ушбу мавсумда чемпион бўлиши керак"  0 21:13Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр  26

Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24 News

Йоахим Левга яқин манба Ўзбекистон билан музокаралар бўлаётганини тасдиқлади, мураббийга маслаҳатчи лавозими таклиф қилинган – Sport24

Мураббийга бош мураббий эмас, бошқа лавозим таклиф қилинган.

Sport24 хабарига кўра, Германия терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лев ҳақиқатан ҳам Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан музокаралар олиб бормоқда. Бироқ, ҳозирги босқичда бош мураббийлик лавозими эмас, балки маслаҳатчи роли муҳокама қилинмоқда.

"Томонлар ўртасида алоқа ўрнатилган, Лев ҳамкорликка тайёр. Аммо ҳозирча уни бош мураббий этиб тайинлаш масаласи кўтарилмаяпти. Ўзбекистон унга терма жамоанинг жаҳон чемпионатига тайёргарлигини назорат қилувчи маслаҳатчи ролини таклиф этди," - деб айтди мутахассисга яқин манба.

"ЎФА ичида ягона фикр йўқ. Баъзи расмийлар терма жамоага Жаҳон чемпионатида таниқли мутахассис керак, деб Левни бош мураббий сифатида таклиф этишни талаб қилмоқда. Аммо федерациядагиларнинг бошқа қисми Тимур Кападзени сақлаб қолиш тарафдори: айнан у жамоани мундиалга олиб чиққан. Кападзенинг ўзи ёрдамчи бўлишни истамайди ва агар Лев жамоа бошига тайинланса, кетиши мумкин," - дея қўшимча қилди иккинчи суҳбатдош.

Манбаларга кўра, томонлар ўртасидаги маслаҳатлашувлар давом этмоқда: Левнинг Ўзбекистон терма жамоаси штабидаги роли муҳокама қилинмоқда.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика