Latest news

13:52Суперлига интенсивлигини ошириш масаласида IFAB билан расмий келишувлар бошланди  0 13:25"Хоразм" ҳимоячиси жамоа билан ҳамкорлик қилишда давом этади  0 13:01"Барс" "Насаф" собиқ футболчисига қизиқмоқда  0 12:34Марлен Чобанов Ироқ чемпионатига йўл олди  0 12:13"Хоразм" етакчиларидан бири билан шартномани узайтирди  1 11:05"Реал Мадрид" ПСЖ футболчисига 90 миллион евро беришга тайёр  0 10:41"Динамо"дан навбатдаги юриш. Жамоа Буркина-Фасо терма жамоаси футболчиси билан шартнома имзолади  7 10:19Марадонанинг йиртилган формаси кимошди савдосида жуда қимматга сотилди  4 09:51"Реал" футболчиси Саудияга кетмоқчи, бироқ унга ПСЖ жиддий қизиқмоқда  1 09:23"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи клубнинг келажаги бўладиган футболчи ҳақида гапирди  0 08:55ESPN "Реал Мадрид"да Хаби Алонсо ўрнини эгаллаши мумкин бўлган асосий номзодни эълон қилди  4 08:30"Каттақўрғон" катта футбол учун дастлабки қадамларни ташлади  1 08:01Ўзбекистонлик футболчи Косово жамоаси билан шартнома имзолади  7 07:29Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Андижон"га ўтишга яқин  15 00:30"Реал" ёзда Пасни "Комо"дан 9 млн еврога сотиб олишга қарор қилди. Нико қайта сотилмайди  0

Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди News

Хушхабар! Игорь Сергеев узоқ танаффусдан кейин илк бор "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасига киритилди

Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Игорь Сергеев анчадан бери жароҳатини даволаш ва майдонга қайтиш учун тикланиш жараёнини давом эттириб келаётган эди.

Ёдингизда бўлса, Сергеев Осиё Кубогининг 3-тури доирасида шу йилнинг 23 январь куни Австралияга қарши ўтказилган ўйинимизнинг 84-дақиқасида жароҳат олган эди. Кейинчалик ҳужумчи Доҳадаги "Аспетар" шифохонасида америкалик таниқли жарроҳ шифокор Зикриа Башир томонидан муваффақиятли операция қилинган эди.

Орадан салкам 10 ой вақт ўтиб Сергеев ўз клуби "Патум Юнайтед"нинг ўйин қайдномасидан жой олди. Бироз аввал "Патум Юнайтед" Таиланд кубоги доирасида "Порт ФК" меҳмони бўлди ва 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Игорь эса узоқ танаффусдан кейин яна қайдномага қайтди. Лекин, бугунча у майдонга туширилмади.


Умид қиламизки, Игорь Сергеев тез орада майдонга ҳам тушади ва ўз ўйини билан мухлисларни яна мамнун қилади.

Rating: +40   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика