Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  2 01:50BALLON D'OR-2025  99 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Хосеп Гвардиола ЕЧЛдаги испан клублари ҳақида: "Бу шармандагарчилик эмас. Улар 20-25 йил Европада ҳукмронлик қилишди" News

Хосеп Гвардиола ЕЧЛдаги испан клублари ҳақида: "Бу шармандагарчилик эмас. Улар 20-25 йил Европада ҳукмронлик қилишди"

Пеп Гвардиола Испания клубларининг Чемпионлар Лигасидаги иштироки ҳақида гапириб ўтди.

Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичига Ла Лигадан фақатгина "Реал" йўлланмани қўлга кирита олди. "Барселона" ва "Севилья" ўз гуруҳларида учинчи ўринни банд этишди – баҳор бу клублар Европа Лигасида курашни давом эттиради. "Атлетико" эса "Брюгге", "Порту" ва "Байер" бор гуруҳда охирги ўринни эгаллади. 

"Охирги 20-25 йил испан клублари Европада доминантлик қилишди. "Барселона", "Реал", "Атлетико", "Севилья", "Валенсия" ўз вақтида шу ерда бўлишган. Бу йил уларнинг баъзилари плей-оффга чиқа олмади... Бу футбол.

Бу шармандали натижа эмас. Улар ҳаракат қилишди, аммо курашдан чиқишди. Ишонинг, кейинги йил улар янада кучли бўлиб қайтишади.

Чемпионлар Лигаси – ўта муракка мусобақа. Биз доим шу ҳақида гапирамиз. Сўнгги йилларда биз мунтазам равишда плей-офф йўлланмасига эга чиқяпмиз, лекин буни оддий, осон ишдек қабул қилманг. Клуб статуси бу турнирда ҳеч нима қилиб бермайди.

Чемпионлар Лигаси қисқа вақтли муддатда кўп нарсани талаб қилади. Агар бир ёки иккита хатога йўл қўйсангиз, барчаси сўнгги турда ҳал бўлади. Бу эса айнан сиз мусобақани тарк этишингиз ҳам мумкин дегани. Шундай вазиятда "Барса", "Ювентус" ёки "Атлетико"ни кучсиз жамоа деса бўлдими? Асло йўқ!

ЕЧЛ чинакамига ўзига хос, мураккаб мусобақа. Шундай қарорлар борки, уларни сиз назорат қила олмайсиз, сизга умуман боғлиқ бўлмаган ҳаракатлар мавжуд", – деди "Манчестер Сити" устози "Севилья" билан ўйиндан (3:1) кейин.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика