Latest news

18:40Суперлига. "Сурхон" сўнгги дақиқаларда урилган гол эвазига "Насаф"дан устун келди  28 18:26Рафинья Неймарнинг Жаҳон чемпионатида Бразилия терма жамоасига қўшилиши ҳақидаги саволга жавоб берди  1 18:10Суперлига. "Сўғдиёна" – "Пахтакор" (матнли трансляция)  13 18:00Суперлига. "Нефтчи" захирадан тушганларнинг самарали ҳаракатлари эвазига "Локомотив"дан устун келди  61 16:25Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Қозоғистон U-16'га мағлуб бўлди  1 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  9 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  12 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  15 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  27 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  5 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  4

Хеккинг: "Агар тиззалар титрамаса "Вольфсбург" "Реал"ни енгади" News

Хеккинг: "Агар тиззалар титрамаса "Вольфсбург" "Реал"ни енгади"

"Вольфсбург" бош мураббийи Дитер Хеккинг "Реал"га қарши Чемпионлар лигаси чорак финал учрашувидан олдин, турнирнинг бу босқичига чиқиш унинг жамоаси учун катта муваффақият ҳисобланади.

Ушбу учрашув 6 апрель куни Германияда бўлиб ўтади.

"Бу нафақат клуб, балки мухлисларимиз учун ҳам ажойиб натижа. Гуруҳимизда кучсизлар йиғилганди дея олмайман, аммо ушбу босқичдаги саккизта учрашудан олтитасида ғалаба қозондик. Бу сўнгги олти йилдаги бизнинг биринчи Чемпионлар лигамиз. Айни дамда Европа футбол клублари элитасидамиз. 120 минг кишилик шаҳар клуби грандлар орасида. Бу клуб учун ажойиб натижа.

Мен "Бенфика" билан тушишни истаган эдим. Бундай баҳсда имкониятлар 50-50 бўлади. Аммо бизни афсонавий "Реал" кутиб турибди. Агар тиззаларимиз титрамаса рақибни енгамиз. Ха, "Реал" машҳур номга ва футболчиларга эга кучли клуб, аммо улар ҳам биз каби жамоа. Ўз имконият даражамизда рақибга муаммо туғдиришга ҳаракат қиламиз. Ҳар бир учрашувда имконият бўлади. Ушбу баҳсда биз аутсайдермиз. Жамоам иккала ўйинда ҳам дадил бўлишини истайман.

Барча "Реал"нинг кучли томонларини яхши билади. Улар ҳужумда жуда хавфли. Мадридликлар ушбу еврокубоклар мавсумида 8 та учрашувдан еттитасида ғалаба қозонди. Бизни кучли жамоа кутиб турибди, аммо ўзимизга паст баҳо бермаслигимиз лозим" - дейди Хеккинг.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика