Latest news

07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  0 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  4 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  1 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  19 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  2 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  0 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  0 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  2 22:16Отабек Нарзуллаев: "Бу мавсум давомидаги энг муҳим учрашувлардан бири бўлди"  0 21:45Элдор Мойлиев: "Футболда ютган жамоага юқори баҳо қўйилади"  2 21:18"Бунёдкор" стадионини ўз ҳолатига қайтариш ишлари бошланди  22 20:49Рональдиньонинг ўғли Чемпионшип жамоасида ўйнайди  6 20:22Суперлига. "Машъал" Ғузорда "Шўртан"дан устун келди  8

Хайрулла Каримов: "Футболда хатолар бўлади, агар ҳеч ким хато қилмаса, гол ҳам киритилмайди" News

Хайрулла Каримов: "Футболда хатолар бўлади, агар ҳеч ким хато қилмаса, гол ҳам киритилмайди"

АГМК клубининг жисмоний тайёргарлик бўйича мураббийи Хайрулла Каримов АГМК - "Машъал" учрашуви ҳақида фикр билдирди.




- Ўйин ҳақида

- Учрашув қизиқарли руҳда ўтди, йигитлар яхши ҳаракат қилишди. Агар барча имкониятлардан фойдаланилганда, бундан-да йирикроқ ҳисоб қайд этилиши мумкин эди. Тўртинчи голни урганимизда, ўйин мутлақо бошқача кечарди. Шунга қарамасдан, бундан буёғига барча ўйин қийин бўлади, "Машъал"га ҳам очко зарур бўлгани учун қўлдан келганича ҳаракат қилди. Умуман олганда, жамоамиз яхши ўйин кўрсатиб, ҳақли ғалабага эришди.

- Жамоа бугун учта гол урган бўлса ҳам ҳимоядаги хатолар бартараф қилинмаяпти. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Бу – футбол, унда хатолар бўлади. Агар ҳеч ким хато қилмаса, гол ҳам бўлмайди. Лекин ҳар бир ўйинни кузатиб, машғулотларда бунинг устида ишлашда давом этамиз. Нафақат ҳимоя, балки ҳужумчилар ҳам мавжуд имкониятлардан фойдалана олганда, ўйин мутлақо бошқача бўларди. Хатолар барибир кўриб чиқилади.

- ПФЛ бу йилдан қишки трансфер ойнасидаги трансферлар лимитини ўнтага туширди. Бироқ адашмасам, 8 декабргача исталган футболчи билан шартнома имзолаши мумкин. Бу борада қандай ишлар амалга оширилмоқда?

- Ҳар доим жамоани кучайтиришга уринишлар бўлади, буни бош мураббий ҳал қилади. Бошқалар қатори бизнинг жамоада ҳам бунинг устида ҳаракатлар олиб борилмоқда.

- Элвин Фортес икки ўйиндан бери қайдномага киритилмаган. У билан боғлиқ бирор муаммо борми? Дилшод Жўраев ҳам майдонга тушмади...

- Фортесга оилавий муаммоларига кўра уйига кетишига рухсат берилди. У ҳозирча клубдан кетгани йўқ. Дилшод Жўраев эса шамоллаш сабабли бугунги баҳсда қатнашолмади.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика