Latest news

16:46Александр Хомяков Қосимов, Бердиев, Агамурадов, Арвеладзе қаторидан жой олиши мумкин  0 16:26"Сўғдиёна" учинчи бор финал остонасида  1 16:08Расман: "Навбаҳор" Сергей Лушчанни истеъфога чиқарди  7 16:02Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Венгрия устидан ғалабага эришди  0 15:38"Бухоро"да бешинчиси беш бўладими?  5 15:12"Манчестер Сити" ПСЖ футболчиси учун 120 млн евро тайёрламоқда  0 14:39"Реал" Эдегорни ортга қайтармоқчи  9 14:10Футзал. Олий лига 2-тур учрашувларига Андижон мезбонлик қилади  1 13:43Манба: Отабек Шукуров фаолиятини қаерда давом эттириши маълум  1 13:16Испаниялик мураббий: "Ўзбекистон Кубоги финалига "Пахтакор" ва "Бухоро" чиқади"  9 12:49​"Ливерпуль" афсонасининг ўғиллари "Сити"да дебют қилди  0 12:22Ишончсизлик ҳақидаги миш-мишлар рад этилди: Алонсо Винисиус ҳақида баёнот берди  0 11:53"Арсенал" Япония терма жамоаси вингери билан шартнома тузмоқчи  0 11:21Вадим Абрамов Самарқандда тарих ёзадими? "Пахтакор"да ортга йўл қолмади  5 10:46Рауль Бундеслига жамоасига бош мураббий бўлиши мумкин  0

Хайрулла Каримов: "Биргина хато қимматга тушди" News

Хайрулла Каримов: "Биргина хато қимматга тушди"

Coca-Cola Суперлигасининг 21-туридан ўрин олган АГМК - "Қизилқум" (0:1) учрашувидан сўнг мезбонлар мураббийи Хайрулла Каримов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. "Қизилқум" бизга тўғридан-тўғри рақобатчи эди. 3 очкони мақсад қилгандик, афсуски, якунловчи зарбаларда омад етишмади. "Қизилқум" асосан қарши ҳужумга таяниб ўйнади. Ўйинни назорат қилдик, жамоа тўп билан яхши ҳаракатланди. Афсус, бугун бизга омад етишмади.

- Иккинчи бўлимда "Қизилқум" рақибни орқароқда кутиб ола бошлади. Шундай вазиятда юқоридан узатмалар асосан жарима майдони ичкарисига бўлаверди. Нима учун бошқача услуб бўйича кўрсатма берилмади?

- Йўқ, албатта кўрсатма берилди. Қизилқум" бир киши кам бўлиб қолгани учун асосан ўртани ёпишга ҳаракат қилди. Шу боис кўрган бўлсангиз биз 2 та бўйдор ҳужумчи билан ҳам ҳаракат қилдик. Омад ҳам етишмади, узатмалар ҳам муваффақиятли чиқмади. Мағлубиятга шулар сабаб бўлди деб ўйлайман.

- "Қизилқум"да 3 та йирик йўқотиш бор эди. Кўпчилик шу сабабли ҳам АГМКнинг енгилроқ ғалабасини тахмин қилганди. Ўйин давомида шу нарса сезилдими?

- Барибир ҳар бир ўйинда кўрсатма берилади. Футболчиларда ҳам турли руҳий холатлар бўлади. Бу борадаги айтилган фикр нотўғри бўлади. Қандай таркиб бўлишидан қатъий назар ҳушёрликни, диққат-эътиборни йўқотмаслик керак. Биргина хато бизга қимматга тушди.

- Акром Комилов захирадан ўйинга қўшилди ва яна майдондан олинди. Бунинг сабаби нима?

- Комилов озроқ жароҳат олди. Аввалги жароҳати озроқ панд берди.

- Жамоа асосий рақобатчига ютқазиб қўйди. Олдинда қийин ўйинлар бор, мақсадлар қандай?

- Олдинда ўйинлар бор, ҳар бир очко олтинга тенг бўлиб турибди. Ҳар бир учрашувга ғалабани мақсад қилган холда чиқиш керак. Ўйлашимча, интрига чемпионат охирига қадар давом этади. Ҳаёт давом, хатолар устида ишлаймиз.

Rating: -8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика