Latest news

Хави Испанияни ЖЧ-2022'нинг асосий фаворитлари қаторида тилга олмади News

Хави Испанияни ЖЧ-2022'нинг асосий фаворитлари қаторида тилга олмади

"Барселона" бош мураббийи Хави Эрнандес ЖЧ-2022 фаворитларини айтди.

“Бразилия ва Аргентинани бошқалардан бир поғона юқорироқда кўрмоқдаман. Шу жумладан, охирги олти ой ичида биз яна энг яхши Мессини кўрдик”, - деди Хави.

Бундан ташқари, мутахассис Испания терма жамоасини алоҳида таъкидлаб ўтди. Хавининг фикрича, Луис Энрике шогирдлари ушбу турнирда ўзларини яхши томонлама кўрсата олади.

Аргентина Саудия Арабистонига (22-ноябрь), Бразилия Сербияга (24-ноябрь), Испания эса Коста-Рикага (23-ноябрь) қарши ўйинлар орқали жаҳон чемпионатида ўз юришини бошлайди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика