Latest news

15:30"Реал" "Олтин тўп"га даъвогар футболчини сотиб олиши мумкин  0 15:05Бекзод Маматқулов: "2026 йилдан барча футзал клублари алоҳида юридик ташкилотга айланади. Энди футбол клубларига оғирлиги тушмайди. Роналдиньо билан келишиб олгандик, лекин..."   0 14:36"Ливерпуль" билан ўйин олдидан "Арсенал" мухлислари учун нохуш хабар  1 14:16Ўзбекистон Кубогида қайси жамоа ғолиб чиқади? Сунъий интеллект жавоб берди  9 13:49Расман: CAFA мусобақаси тақвими тақдим этилди  9 13:02Артета АПЛ юлдузининг "Арсенал"га ўтишида асосий сабабчи бўлган  3 12:35АПЛ клуби янги стадионга кўчиб ўтди  6 12:11Ўзбекистон U-23 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубоги саралаши учун таркиби маълум  11 11:42"Реал" диктатор туфайли янги футболчисининг исмидан воз кечди  11 11:20Ўзбекистон U-17 нега саралашда ўйнамайди?  5 10:43Кэрни Чуквуэмеки фаолиятини Бундеслигада давом эттиради  1 10:15"Тоттенхэм" "Ман Сити" футболчисини қўлга киритиш учун нархни кўтарди  0 10:03Бугун "Севинч" Осиё Чемпионлар Лигаси гуруҳ босқичига чиқиш йўлланмаси учун майдонга чиқади  0 09:48Эдегор ва Саканинг жароҳати ҳақида маълумот берилди  2 09:22Пролига. Бугун дерби бўлиб ўтади  2

Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз" News

Владимир Бубанья: "Андижон" мухлислари Осиёда энг зўрлари. Мухлислар олдида қарздормиз"

"Андижон" - "Металлург" учрашувидан сўнг "бургутлар" сардори Владимир Бубанья ўйин ҳақида фикрлари билан бўлишди

- Владимир бугунги учрашув ҳақидаги фикрларингиз билан бўлишсангиз? Бугун жамоа ғалаба қозонишига нима етишмади?

- "Металлург" муносиб рақиб эканлигини билар эдик. Бекободликлар жорий мавсумда ғалаба қозонмаганлигига қарамай, улар яхши шакилланган жамоа деб ўйлайман. Бугун бизга қарши ҳаракат қилишди. Ўтказиб юборган голимизда хато қилдик дея олмайман. Рақибнинг омади келди ва гол урди. Ўйинга қайта олдик ва ҳисобни тенглаштирдик. Дуранг бугунги учрашувнинг адолатли якуни бўлди. Бугун бир очкони қўлга киритдик ва бу ёмон натижа деб ўйламайман. Кейинги учрашувларда ғалаба қозонишимиз керак.

- "Андижон" мавсумни кўтаринки руҳда ўтказмоқда. Лекин сўнги уч баҳсда "Андижон" кўп очко йўқотди. "Сўғдиёна"дан кутилмаганда мағлубият, "Нефтчи" билан эса ғалаба қўлдан чиқарилди ва бугунги тўқнашувда "Андижон" кўпроқ нарсага қодир эди. Жамоанинг сўнги учрашувларидаги натижасига изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ҳа, сўнги учрашувларда омадимиз келмаяпти. Бироқ бунга бир нечта сабаблар бор. "Нефтчи"га қарши кечган учрашувда ғалабани қўлдан чиқардик ва бунга ўзимиз айбдормиз. Ўйин сўнги ҳимояга ётиб олдик ва рақиб бизни жазолади. Ҳужум қилишда давом этишимиз керак эди. Кўпроқ меҳнат қилишда давом этамиз. Айни дамда мусобақа жадвалида эгаллаб турган ўрнимиз ҳам ёмон эмас, аммо биз яхшироқ натижа қайд этишимиз керак.

- "Андижон" мухлислари жамоани қандай тарзда қўллаб қувватлашаётганини бутун Ўзбекистон кўриб турибди. Сиз жамоа сардори сифатида мухлисларга нима дея оласиз? Балки мухлисларга айтмоқчи бўлган гапларингиз бордир?

- Барчага мухлисларга катта раҳмат. Бизнинг мухлислар бутун Осиё минтақасидаги энг зўрларидан бири дея бемалол айта оламан. Мухлислар олдида қарздормиз. Биз кўпроқ ғалаба қозонишимиз ва шу тарзда қарзимизни узишимиз керак.


Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди



Rating: +9   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика