Latest news

10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  1 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  2 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  6 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  4 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  15 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1 00:54Неймар ва "Реал" футболчилари Бразилия терма жамоасига чақирилмади  5 00:10Ўзбекистон Кубоги. "Сўғдиёна" – "Навбаҳор" 4:0  8 00:07Сергей Лушчан: “Бугун улар ўз жамоаси учун эмас, рақиб учун ўйнашди. "Навбаҳор"да ишлар эканман, бу ўйинчилар энди таркибдан жой олмайди”  45 23:46"Наполи" МЮ футболчисини ўз сафига қўшиб олади  1

Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик" News

Виталий Левченко: "Ғалабани қўлдан чиқардик"

Суперлиганинг 6-туридан ўрин олган "Қизилқум" - "Нефтчи" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида


- Албатта, оғир ўйин ўтказдик. Ғалаба қозониб кетишимиз мумкин эди, бироқ сўнги дақиқаларда гол ўтказиб юбордик. Кўриб турганингиздек, учрашув дуранг натижа билан тугади, ғалабани қўлдан чиқардик.


- Хусайн Норчаев нега бугун қайдномага киритилмади?


-  Норчаев тушганида гол урардими демоқчисиз шекилли. Хусайн Осиё кубогида оғир ўйинларни ўтказиб қайтди. Биз у билан кам вақт алоқада бўлдик ва айни дамдаги ҳолатини билмасдик. 


- Ўзбекистон кубоги финали Фарғонада ўтказилади. Жамоангиз финалга қадар етиб борса, қайси клуб билан тўқнаш келишни истардингиз?


- Тўғри айтдингиз, Ўзбекистон кубоги финали "Истиқлол" стадионида ўтказилади. Ўз майдонимизда ўтадиган финалга чиқишни истаймиз, бунга ҳаракат қиламиз. Кўрдингиз, бу мавсумда кетма-кет 3 йилдан буён кубокни қўлга киритиб келаётган "Насаф" тарк этди. "Андижон" ва "Навбаҳор" жамоалари ушбу турнирда мақсадлари жиддий эканини кўрсатиб беришди. Финалгача бора олсак, рақиб ким экани иккинчи даражали масала бўлиб қолади.


- Мирзоҳид Ғофуровнинг алмаштирилиши мажбурий ўзгариш эдими?


- Танаффус вақтида Мирзоҳид Ғофуров билан гаплашдик ва шу қарорга келдик. Унинг ўрнида Манучеҳр Сафаров ўйнади.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика