Latest news

13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  9 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  8 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  3 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  1 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  16 08:30Килиан Мбаппе "Реал Мадрид" тарихидаги Криштиану Роналдунинг рекордини такрорлади  4 08:02ФИФА "Ал Насср" клубига трансфер тақиқи қўйди  1 07:39Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  7 04:29Франция кубоги. ПСЖ "Фонтене"ни йирик ҳисобда мағлуб этди ва кейинги босқичга йўл олди  0 04:27Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Севилья"ни таслим этди  24

Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак" News

Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"

Суперлига 12-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Нефтчи" (0:0) учрашувидан сўнг фарғоналиклар бош мураббийи Виталий Левченко матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бундай учрашувларда ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Биринчи бўлимда иккита ажойиб имкониятимиз бор эди. Агар ўша вазиятлардан фойдаланганимизда, ўйин натижаси аллақачон ўзгариб кетган бўлар эди. Иштиёқ ва ҳаракат бўйича ҳеч қандай эътирозим йўқ, аммо маҳоратимиз бироз етмади ғалаба учун етарли бўлмади. Таблодаги ҳисоб барчасини кўрсатиб турибди", - деди Виталий Левченко бугунги баҳс якунлангач.


- "Нефтчи" бугун яхши ўйин ўтказди, аммо мухлислар учрашув якунланганидан сўнг футболчиларга эътироз билдиришди. Футболчилар ушбу эътирозларга ҳақлими?

- Мен нима бўлганини кўрмадим, тўғриси. Биз фаворит эканлигимиз аниқ эди. Яна бир бор такрорлайман, ғалаба қозониш учун гол уриш керак. Мухлисларимиз билан рўй берган вазиятни кўриб чиқамиз. Улар билан гаплашиб оламиз, мухлисларимизда қандайдир эътироз бўлса.

- "Нефтчи" ўйинни асосий ҳужумчи билан бошламади. Кейинчалик яққол ҳужумчи майдонга туширилди, агар шу ишга ўйин бошидаёқ қўл урганингизда, ҳисоб бошқача бўлиши мумкин эдими?

- Сиз нега бундай фикрлаяпсиз? Марушич соф ҳужумчи эмасми?

- Табатадзе ўз вазиятларини охиригача етказа олди. Менга шундай кўринди. Биринчи бўлимда эса бундай ҳолатларни кўрмадим. Табатадзе ёрқинроқ ўйнади.

- Қаранг, "Сурхон" ҳимоячилари икки тайм ўйнашди. Табатадзе эса 20 дақиқа майдонда ҳаракатланди. Табиийки, Тома жисмоний жиҳатдан устунликга эга эди. Ҳимоячилар билан яхшироқ курашиши кераклиги аниқ эди. Шу сабабли, у ўйинга яхшироқ киришиб кетгандек туюлгандир. Ҳужумчининг энг асосий вазифаси - гол уриш. Бугун эса Марушич ва Табатадзе рақиб дарвозасини ишғол эта олишмади.

- Шаҳбоз Беғамов "Нефтчи"ни тарк этди. Ушбу ҳолат ҳақидаги фикрингиз билан бўлишсангиз. Бунга нима сабаб бўлди? 

- Раҳбарият қарори.

Rating: -1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика