Latest news

08:41Дембеле тарихда ушбу натижага эришган 10-футболчи бўлди  7 08:09Месси Дембелени табриклади  4 07:44Хави АПЛ жамоасини бошқариши мумкин  1 02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  115 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  5 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  11 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  21 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  6 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  13 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  43

Виталий Левченко: "Агарда олиб келишни истаган футболчилар билан келиша олсак, умид қиламанки, келаси мавсумда жамоа кучаяди" News

Виталий Левченко: "Агарда олиб келишни истаган футболчилар билан келиша олсак, умид қиламанки, келаси мавсумда жамоа кучаяди"

Coca Cola Суперлигасининг 26-тури доирасидаги "Нефтчи" - "Сурхон" учрашувидан кейин мезбонлар устози Виталий Левченко ўз фикрларини билдирди.


- Бугун йигитларимнинг класси сезилиб турди. Учта гол - мавсумнинг мантиқий якуни. Жамоа олдига қўйилган минимум вазифни бажарганидан хурсандман - улар Суперлигада қолишди ва турнир жадвалида юқорилашга эришишди. Бу ажойиб натижа деб айта олмайман. Шундай бўлса-да, йигитлар курашишди, уларда характер пайдо бўлди. Шу боис уларнинг турнир жадвалида кўтарилишини адолатли деб ҳисоблайман.

- Келаси мавсумда жамоа таркиби қанчалик ўзгариши мумкин?

- Бу футболдаги оддий жараён. Исталган жамоада ўзгаришлар бўлади. Барча жамоа кучайишни истайди. Шу сабабли биз ҳам ишлаймиз, тахлил қиламиз, кузатамиз. Агарда олиб келишни истаган футболчилар билан келиша олсак, умид қиламанки, келаси мавсумда жамоа кучаяди. Жамоанинг асосини сақлаб қолишга ҳаракат қиламиз. Айрим футболчилар атрофида ўйин қуриб, уларга яхши шериклар олиб келиш керак. Шундан кейин жиддий вазифалар учун курашса бўлади. 

- Кеча "Нефтчи"га трансфер тақиқи қўйилиши мумкинлиги борасида хабар чиқди. Бунга қандай муносабатдасиз?

- Бу ечса бўладиган муаммо. Тўғриси, футболчилар билан қанча қарздорлик борлиги ҳақида маълумот билмайман. Клуб исталган молиявий муаммоларни ҳал қилиши мумкин. Шу сабабли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга умид қиляпман.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика