Latest news

16:00Суперлига. "Нефтчи" – "Локомотив" 1:0 (матнли трансляция)  5 15:36Шармандагарчилик давом этади: CAF Садио Манеден Африка Миллатлари Кубогининг энг яхши ўйинчиси совринини қайтаришни талаб қилди  4 14:41Руни тарихдаги энг ёмон Жаҳон чемпионатини айтди  7 14:14Иккинчи таймда порлаган Салоҳ  1 13:39ФИФА Жаҳон чемпионати бўйича қарор қабул қилди  9 13:08"Биз ҳеч кимдан қўрқмаймиз": Кейн "Бавария"нинг "Реал"га қарши ўйинлари ҳақида  18 12:40Павич "Бавария" тарихида ЕЧЛдаги энг ёш ўйинчига айланди  1 12:03Кэррик "Манчестер Юнайтед" футболчисини йил ўйинчиси совринига лойиқ деб билади  4 11:21Беллингем қачон майдонга қайтади?  3 10:54"Реал" МЮнинг трансфер мақсадини "илиб кетмоқчи"  2 10:21"Манчестер Сити" ва "Челси" товон пули 500 миллион евролик футболчига қизиқиш билдирмоқда  2 09:52"Ливерпуль" ёзда олти ўйинчи билан хайрлашиши мумкин  3 09:20Европа лигаси чорак финал жуфтликлари маълум  1 08:50Суперлига. Бугун 4-тур якунланади  16 08:12ФИФА Исроилга нисбатан санкциялар жорий қилди  19

Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади" News

Виталий Денисов: "Гуруҳдан чиқишимизни истардим. Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади"

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ футболчиси Виталий Денисов сайтимизга кичик интервью берди.

"Мен яхши футбол учун мухлислик қилгани келдим. Ўйинни изоҳлашни истамайман, чунки баъзи саволлар бор. Демак, буларнинг барчаси ваколатли органларнинг ихтиёрида. Федерацияда одамлар бор, улар вазиятни ўрганиб, ҳукм чиқаришади", - деди Виталий Денисов Ўзбекистон кубоги финалидан сўнг.

- 5 декабрь куни Вашингтонда қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади. Терма жамоамизга кимлар рақиб бўлишини истардингиз?

- Менимча, кўпроқ топ терма жамоа бўлишини истардим. Бразилия дейсизми, Франция дейсизми, билмадим, яна кимлар бор, Германия, Италия. Нима бўлганда ҳам, шунчаки иштирок этиш учун ҳаракат бўлмаслиги керак. Ҳеч бўлмаганда, вазифани бажаришни, яъни гуруҳдан чиқишимизни истардим. У ёғини кейин кўрамиз.

- Фабио Каннаваронинг терма жамоа бош мураббийи этиб тайинлангани ҳақида қандай фикрдасиз?

- Менга тааллуқли бўлмаган савол. Бундай қарорларга жавобгар инсонлар бор, улар юқорида ўтиради, уларга маълумроқ. Мен бу ҳақда ҳеч қандай изоҳ бера олмайман ва бунга ҳаққим ҳам йўқ. Футболчиларнинг вазифаси гап сотиш эмас, футбол ўйнаш. Агар шундай қарорга келишган бўлса, демак, шундай қилиш керак бўлган. Мен бу ерда ҳеч нарса дея олмайман. Умид қиламанки, Каннаворонинг мураббий сифатидаги порлаши Ўзбекистондан бошланади. Айнан терма жамоалар мураббийи сифатида. Клуб мураббийлари бор ва терма жамоалар учун кўпроқ мос тушадиган "coach"лар бор. Агар у терма жамоа йўлини танлаган бўлса, умид қиламанки, бизнинг терма жамоа у учун энг муваффақиятли иш жойи бўлади. Илоҳим, ҳаммаси терма жамоа учун яхши якун топади.

- МТЖ ЖЧ йўлланмасини қўлга киритган ўйинда "Бўлди йигитлар, жомадонларни йиғиштирамиз ва меҳмонхоналарни банд қиламиз. Биз ЖЧга чиқдик" деб айтдингиз. Сизга терма жамоа ўйинларини томоша қилиш учун АҚШга бормоқчимисиз?

- Боришни жуда ҳам истардим, аммо ҳозирги кунда виза олиш қийинлашиб кетди. Агар иложи бўлса, албатта бораман.



Абдулвосит Бектемиров суҳбатлашди


Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика