Latest news

10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  1 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  4 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  1 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  2 08:07Суперлига. Бугун 22-тур якунланади  3 08:05МЛС. Мессининг иккита голи ва битта голли узатмаси "Интер Майами" жамоасига "Ди Си Юнайтед" устидан ғалаба келтирди  16 07:35Саудия Пролигаси. "Ал Насср"дан йирик ғалаба. Роналдудан дубл  6 06:55Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1   0 06:40Эксперт фикри. Абдуқаҳҳор Маъруфалиев: "Бухоро"да янги мураббий таъсири кўринди, Фарғонада тенг ўйин бўлди. Лекин..."   5 02:01А Серия. "Ювентус" "Верона"ни мағлуб этолмади, "Милан" эса йирик ҳисобда ғалаба қозонди   13 00:55Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  2 00:50АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Челси"дан устун келди, манчестерликлар рақиб 10 киши бўлиб қолганда иккита гол уришди  63 00:31"Яхшигина "тўда" йиғилди. Сервер Жепаров - "Афсоналар кубоги" ва УЕФА мураббийлик лицензияси учун ўқиш ҳақида  2 00:06Вадим Абрамов: "Захирадан тушганлар ўйинни кучайтира олмади"  5 23:50ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида ишончли ғалабага эришди, Раҳмоналиев 90 дақиқа ҳаракат қилди  6

Виктор Кумиков: "Фақат биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқдим" News

Виктор Кумиков: "Фақат биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқдим"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги мусобақасининг нимчорак финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - "Турон" (3:2) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Биринчи бўлимдаги ўйинимиздан қониқдим. Иккинчи бўлимда вазият ўзгариб кетди. Очиғи, йигитларга нима бўлганини ҳам тушунмай қолдим. Олдида Суперлига йўлланмаси вазифаси турган жамоага бундай ўйнаш ярашмайди.

- Биринчи бўлимдан иккинчи бўлимнинг фарқи қилишини қандай изоҳлайсиз?

- Танаффус жамоамизга салбий таъсир кўрсатди. Бу менимча руҳият билан боғлиқ. Йигитлар иккинчи бўлимда хотиржамликка берилишди.

- Бугунги ўйиндан қониқиш ҳосил қилдингизми?

- Мен фақат биринчи бўлимдан қониқдим. Биринчи бўлимда ҳаммаси яхши чиқди, йигитлар ҳужумлар ва стандарт вазиятларда аъло даражада ҳаракат қилишди.

- Кубок учрашувларидаги мақсад қандай?

- Бугун навбатдаги босқич йўлланмасини қўлга киритдик. Қуръа натижасига қараймиз. Бизда мақсад ҳар доим олдинга интилиш, ҳар бир ўйинда ғалаба учун майдонга чиқамиз.

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика