Latest news

18:08Туркия Суперлигаси. "Башакшехир"нинг "Аланяспор"га қарши ўйин учун таркиби маълум  0 18:00"Андижон" — "Сўғдиёна" 0:0 (Матнли трансляция)  9 17:56БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ"нинг "Ал Васл"га қарши ўйин учун таркиби маълум, Ғаниев асосий таркибда  0 15:26"Манчестер Юнайтед" Вальверде эвазига "Реал"га ўз футболчисини беришга тайёр  3 14:38"Арсенал" 80 млн евролик испанни харид қилмоқчи  0 13:58Левченко: "Нега ғалабани мухлислар билан нишонламайман? Барчаси ўйиндаги асаб ва руҳий чарчоқ сабаб"  3 13:14Фергюсон "Манчестер Юнайтед"га қайтмоқчи эканини тан олди  16 12:35Аморимнинг "Реал"даги трансфер мақсади маълум бўлди  4 11:56"Реал" "Ливерпул"нинг навбатдаги юлдузини нишонга олди  11 11:20Месси МЛС тўпурарлар пойгасида етакчилик қилмоқда - 22 та ўйинда 22 та гол  5 10:53Бугун бўлиб ўтадиган "Арсенал" - "Манчестер Сити" баҳси учун жамаоларнинг эҳтимолий таркиби  19 10:27Мареска Санчеснинг 3-дақиқада олган қизили ҳақида гапирди  3 09:55Хаби Алонсо "Реал Мадрид" тарихида фақат икки мураббий эришган муваффақиятни такрорлади  10 09:23"Манчестер Юнайтед" - "Челси" учрашувининг биринчи бўлими АПЛ тарихига кирди  3 08:41"Барселона" Маркус Рэшфорд борасида бир қарорга келди  3

Виктор Кумиков: "Барибир Суперлига ва Про-лига даражаси сезилади" News

Виктор Кумиков: "Барибир Суперлига ва Про-лига даражаси сезилади"

Ўзбекистон Coca-Cola кубоги чорак финал босқичидан ўрин олган "Андижон" - АГМК (0:2) учрашувидан сўнг мезбонлар устози Виктор Кумиков матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Биз кубок мусобақаларида юришимизни давом эттирмоқчи эдик. Жуда кўп имкониятлардан фойдалана олмадик. Суперлига ва Про-лига даражаси ўйин борасида кўзга ташлангани йўқ. Аммо, вазиятлардан фойдаланиш маҳорати бўйича меҳмонлар устунлик қилишди. Эътибор берган бўлсангиз, "Андижон"да 5-6 та яққол голли вазиятлар бўлди. Агар ўз имкониятларимиздан тўғри фойдалана олганимизда ҳисоб бошқача бўларди.

- Суперлига ва Про-лига ўртасидаги фарқни сездингизми?

- Албатта, фарқ сезилмасдан қолмайди. Охирги зарбаларни йўллашда жамоаларнинг фарқи кўриниб турибди. Бошқа исталган Суперлига жамоаси билан ўйнаганимизда ҳам бизга комбинацион футбол таклиф этган бўлишарди. Қийин ўйин ўтказдик. Футболчилар ўзаро узатмаларда ва бўш худудлар яратишда қийинчиликка дуч келишди. Про-лигада даража бошқа. Адашмасам, тўп икки ёки уч марта меҳмонлар ҳимоя чизиғи вакилларининг қўлига тегди. Бу кўриниб турган холат эди. Вазиятларимиздан фойдаланиб гол уришимиз зарур эди.

- Фарҳод Соҳибжоновнинг алмаштирилишини қандай изоҳоайсиз?

- Соҳибжонов зўр ўйнади, аммо ўша вақтда чарчаб қолганди. Тўпларга улгурмай қолгани учун алмаштирдик. Ахир заҳирасиз ўйнай олмаймизку! Шундан келиб чиқиб олдинги чизиқни кучайтириш учун Зафар Полвоновни майдонга туширдим.

Rating: +7   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика