Latest news

21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  0 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  2 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  46 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0

Веско Стешевич: "Насаф" йўқ пенальтидан ҳисобни тенглаштирди" News

Веско Стешевич: "Насаф" йўқ пенальтидан ҳисобни тенглаштирди"

"Металлург" - "Насаф" учрашувидан (1:2) кейин бекободликлар устози Веско Стешевич матбуот анжуманида иштирок этди.

Веско Стешевич: Ўйинни яхши бошлаб, гол уришга муваффақ бўлдик. Йигитлар борини беришди, бунга шубҳа йўқ. "Насаф" сифатли жамоа, аммо улар йўқ пенальтидан ҳисобни тенглаштиришди. Менга айтишларича, фол бўлган ҳудуд жарима майдончасидан ярим метр узоқда экан. ВАР ишлаётган бўлса, буни қандай иложи бор. Бу ҳақида бошқа гапирмоқчи эмасман, аммо ўша вазият натижага таъсир қилди.

- "Металлург" 9та баҳсда 19та гол ўтказиб, энг ёмон ҳимоя чизиғига эга жамоа бўлиб турибди. Ҳимоя тартибга келтириладими?

- Ҳозир бошқа футболчиларни жалб қила олмаймиз ва ҳимоя чизиғи устида ишлаймиз. Иккинчи давра ва трансферлар борасида бирор нарса дея олмайман.

- Аброр Тошқўзиев одатда қанот ҳимоясида ўйнарди, бугун олдинда ҳаракат қилди...

- Тошқўзиев "Насаф" марказий ҳимоячисини блоклаши керак эди ва буни яхши бажарди. Аброр чарчаб қолганидан сўнг уни алмаштирдик.

- 1:0 ҳисобини ушлаб қолиш учун футболчиларга кўрсатмалар берилганмиди?

- Албатта, гол ўтказиб юбормасликка ҳаракат қилдик. Афсуски, ўша пенальти натижага таъсир кўрсатди.

- Дастлабки саволим, жамоанинг тезкор голи - бу режаларда бормиди. Иккинчиси, Иброҳим Ибрагимовнинг жароҳати "Металлург" ўйинига таъсир кўрсатдими?

- Ибрагимовнинг жароҳати таъсир қилди деб ўйлайман, чунки у билан тўпни марказда яхшироқ сақлаб турардик, голга келадиган бўлсак, у қачон бўлишини танлай олмаймиз. Агар буни имкони бўлганида сўнгги дақиқада гол уришни танлаб, ғалабани ўзимизники қилардик.


Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика