Latest news

01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  0 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  36 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0

Венгер "Арсенал"да ишлаб юрганида қайси клублар таклиф билан чиққанини айтди News

Венгер "Арсенал"да ишлаб юрганида қайси клублар таклиф билан чиққанини айтди

"Арсенал"нинг собиқ бош мураббийи Арсен Венгер клубдан кутилганидан кўра эртароқ кетиши мумкин бўлганини айтди.

"Бу клуб билан бутунлай бир тан-у бир жон бўлганим катта хато бўлган. Менинг энг катта камчилигим - ўз иш жойимни қаттиқ яхши кўришим. Бундан афсусланаман. Бошқа жойларда ҳам ишлашим мумкин эди.

Баъзида ўйлаб қоламан: енгилмас бўлиб мавсумни тугатган йилимиздан кейин клубдан кетсам нима бўлиши мумкин эди? 2007 йилда барчаси ўзгариб кетиши мумкин бўлганди. Ўшанда клуб билан бироз келишмовчиликлар юзага келди.

Клуб ишончи ва Дэвид Дэйннинг ишончи: икки ўт орасида қолиб кетгандим. Ҳалигача ўшанда қилган танловим учун ўзимга ўзим савол бераман: ўша танловни бекор қилишнинг иложи бормиди?

Франция термасини бошқаришим мумкин эди. Англия термаси мени икки ёки уч марта чақирди. "Реал"га кетишим мумкин бўлганди. "Ювентус", ПСЖ ва ҳатто "Манчестер Юнайтед"ни бошқаришим мумкин бўлганди", - деди Венгер.

Венгер 1996 йилдан 2018 йилга қадар "Арсенал"ни бошқарди.

Rating: +16   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика