Latest news

10:25Аёллар Осиё кубоги. Филипинга мағлуб бўлдик, бироқ ЖЧга чиқиш йўлланмасини сақлаб қолдик  3 09:40Суперлига. Бугун Андижон ва Бухорода учрашувлар бор  3 09:14Sofascore. Шомуродов кечаги баҳс учун неча баҳога лойиқ кўрилди?   2 08:46Чемпионлар лигаси. Ҳафта футболчисига номзодлар эълон қилинди  13 08:30Суперлига. "Хоразм" – "Бунёдкор" 1:2   0 08:18Ироқ чемпионати. "Арбил"дан навбатдаги ғалаба, Темировдан навбатдаги гол  3 07:50КОНКАКАФ Чемпионлар лигаси. Месси ва "Интер Майами" мусобақадан чиқиб кетди  6 07:21Аёллар футболи. Бугун терма жамоамиз тарих яратиши мумкин   3 03:10Чемпионлар лигаси. "Ливерпуль"дан супер камбек, "Бавария"да яна йирик ҳисоб, "Атлетико" ютқазди, бироқ...  35 03:02Чемпионлар Лигасининг 1/4 финал жуфтликлари маълум бўлди  48 02:26"Адолат қарор топди". Марокаш афсонаси Африка Кубогидаги можаро ҳақида  10 02:04"Барселона"да жиддий йўқотиш! Жоан Гарсия "Ньюкасл"га қарши ўйиндаги жароҳати сабаб сафдан чиқди  5 01:40БАА чемпионати. Шукуров жамоаси сўнгги сонияларда ғалабани қўлдан чиқарди  1 01:30ЕЧЛ. "Барселона" — "Ньюкасл" 7:2  8 01:07Акмал Рустамов: "Бизга фақат битта гол етишмади"  1

Вальверде: "Меҳмонда кўпроқ гол уриш ниятидамиз" News

Вальверде: "Меҳмонда кўпроқ гол уриш ниятидамиз"

"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Челси"га қарши Чемпионлар лигаси 1/8 финал илк учрашувидан олдин матбуот-анжуманида иштирок этди.

"Челси"га қарши биринчи - меҳмондаги баҳсда кўпроқ гол уриш ниятидамиз. Рақибимиз жисмонан кучли жамоа, уларнинг футболчилари яхши ҳимояланишади ва қарши ҳужумда дарвозамизни ишғол қилишлари мумкин.

"Челси"га қарши учрашув ҳақида кўп ўйладик. Бу Месси ва барчамиз учун жуда муҳим ўйин. Турнирдаги иштирокимизни давом эттирмоқчимиз.

Дембеле? У худди бошқалар каби майдонга тушишга тайёр.

Гомес ва Паулиньо? Андре - кўплаб позицияларда ўйнашга қодир футболчи, Паулиньо эса - рақиб дарвозасига гол уришни ёқтиради. Бразилиялик ярим ҳимоячи бизга фойда келтириши мумкин. У эртага майдонга тушадими ёки йўқми, билмаймиз.

Антонио Конте - дунёнинг энг яхши мураббийларидан бири. "Челси"га қарши қачон ўйнасангиз ҳам, бу ёмон вақт бўлади. Рақиб жамоада Азар, Мората, Педро ва Жиру каби футболчилар бор.

Ўтган мавсумдагидек меҳмонда ёмон ўйин кўрсатмасликка ҳаракат қиламиз, ўша омадсизликлардан хулоса чиқарамиз. "Эйбар"га қарши ўйин яхши имтиҳон бўлди, бироқ "Челси" билан ўйин бошқача ўтади" - дейди Вальверде.

Rating: +11   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика