Вальверде: "Дембеленинг жароҳати? Ёши катта футболчи бундай ҳаракат қилмаган бўларди"
19 sep 2017 11:57
News
Вальверде: "Дембеленинг жароҳати? Ёши катта футболчи бундай ҳаракат қилмаган бўларди"
"Барселона" бош мураббийи Эрнесто Вальверде "Хетафе"га қарши ЛаЛиганинг 4-тур учрашувида (2:1) жароҳат олган ҳужумчи Усмон Дембелени танқид қилди.
Бир вазиятда 20 ёшли футболчи майдонни тарк этаётган тўпга етиб олди ва унга товони билан зарба берди. Шундан сўнг у жароҳат олди ва 4 ойга сафдан чиқди.
"Дембеленинг жароҳати? Усмон ҳозиргача мушак жароҳатини олмаган ва бу нима эканлигини билмайди. У товони билан ўйнагани учун шикастланди. Бу эса шунга ўхшаш шикастланишларнинг энг хавфлиси. Ёши катта футболчи бундай ҳаракат қилмаган ва тўпни чиқиб кетишига имкон берган бўларди" - дейди Вальверде.
Link :
Source : Marca
Receive latest football news directly on your phone. Subscribe for our Telegram channel!
Comments