Latest news

11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  0 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  0 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  10 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  12 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   1 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  7 08:36Sofascore. Кечаги учрашувда Аббосбек Файзуллаевнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  1 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  1 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  117 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  3 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  31

Вали Келдиев: “Оқни оқ, қорани қора дейман” News

Вали Келдиев: “Оқни оқ, қорани қора дейман”

Вали Келдиев ўз ўйинлари билан мухлисларни ўзига ром қила олганди. Шу боис унинг футболчилик фаолиятини ҳалигача эслаб юрадилар.

Кейинчалик у ўзини мураббийлик соҳасига синаб кўришга аҳд қилди. “Машъал” академияси ва биринчи лигада ишлади. Охирги марта эса ўринбосарлар жамоасини бошқариб ўтган йили чемпионга айлантирди. Қизиғи, шундан кейин Келдиев клубни тарк этди. У шу кунларда икки қизиғини турмушга узатяпти. Шу боис айни пайтда тўй ташвишлари билан банд. Шунга қарамасдан, Келдиев биз билан дилдан суҳбатлашишга вақт топа олди.


  • “Хомяков менинг ишлашимни истамаган”

- Ҳозирча ҳеч қаерда ишлаётганингиз йўқ. Ҳаётингиз қандай ўтяпти?
- Уйдаман. Таклиф бўлмаганидан кейин нима ҳам қилардим. Менинг ҳарактерим шундайки, доим камчилик бўлса уни албатта айтаман, сира ҳам яшира олмайман. Оқни оқ, қорани қора дейман. Балки бу бошқаларга ёқмас.  

- Охирги марта “Машъал” ёшлари билан ишладингиз ва уларни чемпионга айлантирганингиздан кейин кутилмаганда жамоани тарк этдингиз. Очиғи, ўша ҳолатга ҳалигача тушунмаяпмиз. Нима учун вазифани керагидан ортиғи билан бажарганингизга қарамай, клубни тарк этдингиз?
- Ҳозирги айтган характерим кимгадир ёқмаган бўлса керак. Ўз билганимча, футболни қандай тушунсам, футболчиларга ҳам шундай ўргатардим. Улар билан ишлашда муаммо бўлмаган. Раҳбарлар ҳамда бош мураббийга ёқмагандирман. Тўғриси, кўп баҳслашардим. “Машъал”дан кетаётганимда бунинг сабабини билиш учун раҳбариятнинг олдига кирсам, улар бош мураббий билади дейишди, у эса раҳбарлар қарор қилди деган жавобни айтди. Охири Александр Хомяковдан барибир сабабини сўрадим. У мени ёшлар жамоасида бош мураббийликка лойиқ кўрмаётганини маълум қилди. Майли, менинг мураббийликдаги малакам етарли бўлмагандир, лекин биз ёшлар билан ишлаб натижа кўрсатдикку! Машғулотдан ташқари ҳам ёшларнинг ҳаётда руҳлантиришнинг бошқа йўллари ҳам бор. Болаларга раҳмат, улар мени уялтириб қўйишмади. Биз бу йигитлар билан кўп меҳнат қилгандик. Устозларимдан олган ўгитларимни ва бошимдан ўтказганларимни футболчиларимга ўргатдим. Лекин нима учундир Хомяков менинг ишлашимни истамади. У ҳолда менинг ўрнимда кимни кўряпсан, дедим. Ўрнимни ёши катта билимдон мутахассис эгаллаганида ҳам майли эди. Аммо мендан кейин ким ишлаяпти? Мени маъзур тутасиз, лекин ҳозирги ишлаётган мураббийларни ўзимдан устун томонларини кўраётганим йўқ. Агар мендан зўр мураббий ишни давом эттирса алам қилмасди. Ишонасизми, биз шундай шароитларда ишлардикки, ҳаттоки ёшлар жамоасида шифокор ҳам бўлмасди. Биргина мен билан маъмур бор эди ва иккаламиз ҳамма нарсага бош-қош бўлиб юрардик. Қисқаси, менинг ишим уларга ёқмаган.

- “Машъал”дан кетганингиздан кейин сизни ўзига иш қидириб юрибди деб эшитгандим...
- Ҳа, ишласам бўладими, дея сўраган жойларим бўлди. Ўзимиз хабар берамиз, қўнғироқ қиламиз дейишди, шу билан тўхтади. Мен уларга ҳадеб “осилиб” олавермайман-ку. “Машъал”да ишлаган пайтимда айрим ўйинчиларнинг позицияларини ўзгартиргандим. Ахир футболда ишлаяпман ва кўзим кўр эмас. Масалан, қанотда ўйнаётган ўйинчини марказга қўйдим. Қарасам, бинойидек ҳаракат қиляпти. Бу орқали уларнинг жамоага фойдаги тегди. Мен кетганимдан кейин айримлари ўйнаяпти, яна айримлари умуман ўйнамай қўйишди.


  • “Чемпион бўлганимизда бизни табриклаб ҳам қўйишмади”

- Яна мураббийликка қайтишингиз учун ишончингиз борми?
- Албатта, нимага ишонч бўлмаслиги керак? Футболни яхши кўраман. Ҳар бир ўйинни телевизор орқали бўлса ҳам томоша қиламан. Интернет сайтлари ва газеталар орқали ҳам маълумотлардан хабардор бўлиб тураман. Кўпроқ етарли шароитларга эга бўлмай туриб ютаётган жамоаларга қизиқаман. Бундай клубларда мураббийнинг қилаётган иши ҳам кўриняпти. Фақат машғулот орқали футбол бўлмайди.

- Ишсиз қийналиб қолмаяпсизми?
- Ҳарқалай эплаб турибман. Футболдан ташқарида ҳам қиладиган айрим ишлар бор. Биласизми, инсонда виждон бўлса қийналади, агар унда виждон бўлмаса умуман қийналмайди. Биз ёшлар жамоаси билан чемпион бўлганимизда футболчиларимизни табриклаб, қўлини сиқиб қўйишмаган ва медаллар ҳам топширилмаган. Футболга энди меҳр қўяётган ёшларнинг бундай муносабатдан кўнгли совиб кетмайдими? Мен ёлғон гапларни гапираётганим йўқ.   

- Мураббийлик билан ишлаб маълум маънода ютуқларга ҳам эришдингиз. Аммо айни пайтда ишсизлигингизни ҳисобга олганда, мураббийлик муҳитини қандай ҳис қиляпсиз?  
- Инсон ҳамма нарсага тайёр туриши керак. Менимча, ҳозирда мураббийларнинг 20 фоизи ҳақиқий футбол учун ишлаётган бўлса, қолган 80 фоизи фақат пулни деб ишлашяпти. Агар чин дилдан футбол учун ишласангиз, пул ҳам ўз-ўзидан келаверади. Футболчилик пайтимда ҳам кўпроқ ўйнардим, аммо камроқ пул топардим.
“Мен учун мураббийликдан кўра футбол ўйнаш қийинроқ”

- Футбол ўйнаган чоғингиздан даромад манбаи сифатида захирани тўлдириб олмаганмисиз?
- Бор, йўқ эмас. Рўзғоримиз бўляпти, қора қозон қайнаб турибди.

- Футболдан ташқари яна қандай ишингиз бор?
- Келинг, бу ҳақида гапиришни истамасдим. Менинг бу ҳақида айтадиганим кимга ҳам қизиқ туюларди?

- У ҳолда айтинг-чи, ҳозирги пайтдаги миллий чемпионатимиз сизга қандай кўриняпти?
- Қайси маънода?

- Сизга ёқяптими ёки ёқмаяптими?
- Ўзига яраша ижобий ва салбий томонлари бор. Юқорида айтганимдек, шароитсиз ўйнаб ютаётган жамоаларга кўпроқ қизиқаман. Устозларимдан ўрганларимдан бири шуки, футболда биринчи навбатда футболчиларни танлай олиш керак. Албатта, шароит ҳам яхши бўлиши даркор. Лекин тузук-қуруқ футболчи бўлмаса, у ҳолда ишингиз чатоқ. Ҳозирда қизиқарли ва қизиқарсиз ўйинлар ҳам бўляпти.

- Футболчилик ёки мураббийлик фаолиятингизда ўзингиз учун мураккаблик жиҳатлари нимада?
- Футбол ўйнаб юрган пайтларимда ҳам қийин вазиятларга тушиб қолардим ва мураббийликда ҳам шундай. Кўпчилик футбол ўйнашдан кўра мураббийлик қилиш қийин дейишади. Балки футболчилик мураббийлик қилишдан кўра қийинроқдир. Ҳар ҳолда шундай фикр ҳаёлимдан чиқмайди.

- Нима учун мураббийликни футбол ўйнашдан кўра осонроқ деяпсиз?
- Футбол ўйнаётган пайтда кўрсатиш ҳаракатлари кўпроқ бўлади. Лекин буни ҳар ким ҳам бажара олмайди. Тўпни орқасидан у ёқдан, бу ёққа чопишнинг ўзи билан вазифа бажарилиб қолмайди. Ҳозирда мураббийлар жуда ҳам кўпайиб кетган. Баъзида шундай бўляптики, ҳамма нарсани ўйинчиларнинг ўзлари бажаришяпти.


  • “Наманганлик мухлисларнинг кучи бизга далда берарди”

- Футбол ўйнаган пайтларингизни эслаганда нималарни айта оласиз?
- Яхши хотиралар қолган. Нимага деганда, футболни маза қилиб ўйнаганман. Меҳр билан тўп сурардим. Керак бўлса жанжаллашиб ҳам кетардик. Чунки мен мағлубиятни хазм қила олмасдим. Оддий мисол, ўз жамоамиз билан иккига бўлиниб ўйнаганимизда ҳам ютқазишликка чидай олмасдик.

- Энг ёрқин фаолиятингизни қайси жамоада ўтказгансиз?
- Қаерда ўйнаган бўлсам, ҳаммасида. “Пахтакор-79”, “Навбаҳор”, “Бухоро”, “Сурхон”, “Насаф”. Умуман айтганда, ажойиб даврларни ўтказганман. Ҳозир тактик услублар ўзгаряпти, лекин ўйин ўша-ўша. “Навбаҳор”да ўйнаганимда мухлисларнинг кучли қўллаб-қувватлаши эвазига кетма-кет ҳужумлар уюштираверардик. Айнан уларнинг далдаси билан орқага қайта олмасдик. “Бухоро”да ҳам чиройли ўйинлар кўрсатганмиз. “Сурхон”да эса масъулият янада ошганди. Ҳамма сизга қараб нимадир кутиб турса, албатта вазифа ҳам шунга яраша бўларди. Эртага Келдиев яхши ўйнай олмади, деган гап-сўзлар бўлмаслиги учун ҳам кучим борича фаол ҳаракат қилиб, жамоамга фойда келтиришга ҳаракат қилардим. “Насаф”да ёши катта футболчилар кўпроқ эди ва уларнинг ғайрати, иштиёқи кўп нарсани ҳал қиларди. Баҳром ака Ҳакимов ўйинчиларни қандай руҳлантиришни жуда яхши биларди.

- Ўйнаган клубларингиздан қайси бири ҳалигача сизни эслаб қўнғироқ қилиб туришади?
- Ҳаммаси дейишим мумкин. Намангандан мени эслаб турадиган одамлар бор. Бухородан ҳам оз бўлса-да қўнғироқ қилиб турадилар. Ўйнаган давримдан шикоят қила олмайман. Айниқса, менинг оддийлигимни кўпроқ эслашади.


  • “Баъзида мураббийлар ўзини-ўзи алдайди”

- Бирга тўп сурган футболчиларингиз орасидан ўзингиз учун рамзий терма жамоани айтиб бера оласизми?
- Агар сиз айтгандек қиладиган бўлсам, унда учта таркибни йиғишимга тўғри келади. Бир-биридан кучли футболчилар билан тўп сурганман. Масалан, улардан бири ҳозирда ПФЛ бош директори Фарҳод Магомедов. Рости, бирданига сизга рамзий жамоани айтиб бера олмайман. Кўпчилигига жой тегмай қолиши аниқ. Ҳозир эса рамзий жамоани тузиш осонроқ. Ким гол ураётган бўлса, ўшани ҳужумга қўйишади. Ёки озроқ тўп ўтказиб юбораётган жамоа бўлса, ўшанинг ҳимоячиси таркибдан жой олади. Лекин менинг фикрим бошқачароқ.

- Хўш, қандай?
- Мен асосан ўйин сифати бўйича фикрлайман. Тўғри, ҳужумчи ўз голи билан танилади. Лекин шундай ўйинчилар бўлганки, улар голсиз ҳам жамоасининг муваффақиятига катта ҳисса қўшганлар. Агар кимдир 11 та гол урган бўлса, у қандай қилиб ва кимларга гол урди? Футбол ўйнаб юрган пайтимда шундай бўлганки, бир йили умуман гол урмагандим. Адашмасам, 1992 йили “Навбаҳор” сафида эди. Лекин ҳамма учрашувда тўп сурганман. Фақат Кубок баҳсида “Нефтчи” дарвозасига жарима тўпидан гол ургандим. Бу эса бутун мухлисларнинг ёдида қолди ва ҳалигача гапириб юришади.

- Жарима зарбаларидан қандай фойдаланишни яхши билардингиз. Ўша пайтда Миржалол Қосимовга ўхшаб бундай имкониятлардан унумли фойдалана олардингиз. Жарима зарбаларини голга айлантира олишингизнинг сири нимада эди?
- Бунинг ҳеч қандай сири йўқ. Агар бу сир бўлганида мураббий ҳамма шогирдига ҳам жарима тўпларини қандай тепишни ўргатмасди. Бундай жараёнларга футболчининг ўзи қизиқиши керак. Масалан, Одил Аҳмедов яхши футболчи, лекин у жарима зарбаларини бажара олмайди. Сервер Жепаровда эса жарима тўпларини қойиллатиб бажариш истеъдоди бор. Агарда бу нарсани ўргатиш керак бўлганида мураббийлар ўйинчиларига албатта ўргатишган бўларди. Аммо улар буни ҳам кўнгилдагидек уқтира олишмаяпти. Бир томондан қараганда, ҳозирги ўйинчиларга кўп нарсани ўргатиб ҳам бўлмайди. Барибир ўзи билганидан қолишмайди. Ҳалигача фаолиятимни эслаганимда қандайдир фантазияларга бериламан. Балки ҳозирги футболчиларга ҳамма нарса етарли бўлиб улгургандир. Ҳаттоки, ўйинчи бажараётган ишни айрим мураббийлар тушунмайди. Шунингдек, менга вақт берганида албатта вазифани бажардим, деган гапни кўп эшитаман. Икки йилдан бери жамоа туза олмаган мураббий 10 йилда ҳам ҳеч нима қила олмайди. Бу ўзини-ўзини алдаш, ҳарқалай мен шундай тушунаман.


ФИРДАВСХОН суҳбатлашди.

Rating:    

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика