Latest news

08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  1 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  2 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  2 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  9 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  5 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11

Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик" News

Вадим Абрамов: "Хотиржамлик билан ғалаба қозондик"

Ўзбекистон кубоги 1/8 финали доирасидаги "Динамо" - "Лочин" (5:0) учрашувидан кейин мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида фикрлари билан ўртоқлашди.

"Жамоа тезкор гол уришга интилди ва натижада ўйин нисбатан осонроқ кечди. Бугун хотиржамлик билан ғалаба қозондик. Ўйиндаги тезкор голлар ва четлатиш йирик натижага сабаб бўлди. Рақиб камчиликда қолгач, орадаги фарқ яққол билинди. Шунга қарамай, рақиб жамоанинг ҳаракатларини алоҳида қайд этишим керак.

Хет-трикка эришган Миржаҳон Мираҳмадов ва Фирдавс Абдураҳмоновнинг ўйини ҳақида? Улар ўз ишларини қилишди. Ҳар икки футболчи ҳам ҳужумчи, гол уриш уларнинг вазифаси. Бу голлардан кейин уларда ўзига бўлган ишонч ошишига умид қиламан, ҳар икки ўйинчи учун ҳам хурсандман

Ратиньонинг захирага олингани сариқ карточка билан боғлиқми? Ҳа, огоҳлантириш билан ҳам боғлиқ, аммо у биринчи бўлимдан кейин кичик жароҳат билан ҳаракат қилаётганди. Олдинда муҳим ўйинлар ҳам бор.

Чоракфиналда қайсидир рақибни кутаманми? Йўқ, қуръа бизга кимни туширса ўша жамоага қарши майдонга тушамиз. Кимнидир ёки қайсидир жамоани кутмайман. "Хоразм"га қарши ўйин? Ҳа, навбатдаги турда "Хоразм" билан баҳс кутиб турибди, рақибни ҳурмат қиламиз. Энди ушбу ўйинга тайёргарликни бошлаймиз, - деди Вадим Карленович.

Rating: +4   

Comments

   
23 jun 15:27:27
Бавария & Ливерпуль
Лочинни учгани Динамогача...
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика