Latest news

07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  5 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  1 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  4 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  11 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  37

Вадим Абрамов: "Сергеевга доим ишонганмиз" News

Вадим Абрамов: "Сергеевга доим ишонганмиз"

БАА - Ўзбекистон (1:2) учрашувидан кейин Вадим Абрамов championat.asia сайтига интервью берди.

- Ғалаба билан табриклаймиз, жамоамиз иккинчи таймда айниқса яхши ўйнади...
- Йигитлар ҳаракат қилишди, чиройли ўйин намойиш этишга уринишди. Рақиб бугун бизга шундай ўйнаш имконини берди. Биласизми бугунги ўйинда натижа муҳим эмасди. Таркибимиздаги йигитларни майдонда синаб кўриш мақсадимиз эди. Анчадан буён уларни терма жамоада кўрмагандик. Эрон ва БААга қарши ўйинларда йиғинга чақирилган деярли барча футболчилар майдонга тушишди. Ҳеч ким БААга сайёҳ бўлиб боргани йўқ. Яна хорижда ўйнаётган бир қатор футболчилар бор, улар бу йиғинга қатнаша олишмади. Умуман олганда бу йиғин учун футболчиларга раҳмат айтаман. Айниқса "Пахтакор" аъзоларига алоҳида раҳмат. Улар Қатардаги ОЧЛда деярли бир ой меҳмонхонадаги хонадан ҳеч қаерга чиқмай яшашди. БААга ҳам келдик ва яна меҳмонхонадан чиқмаяпмиз. Терма жамоага ёрдам беришгани учун раҳмат.

- Игорь Сергеев иккита гол урди. Вазиятлардан унумли фойдалана олди...
- Ҳа, унга доим ишонганмиз. У терма жамоада янги эмас, тажрибали футболчи. Бугун катта ҳажмдаги ишни бажарди. Жуда масъулиятли футболчи. Бугунги иккита гол учун алоҳида раҳмат айтаман.

- Азиз Ғаниев ва Отабек Шукуров БАА терма жамоаси футболчиларини яхши билишади. Уларнинг ўйинига қандай баҳо берасиз?
- Ғаниев ва Шукуров БАА чемпионатида ўйнашади-ку. Шу боис бугун уларга ишонч билдирдим. Улар ўзларини яхши томонлама кўрсатишди. Барча кўрсатмаларни тўлиқ бажаришди. Албатта майда хатолар бор, аммо барчаси бирданига бўлмайди. Қисқа вақт ичида хатоларни бартараф этишга уринамиз. Тошкентга 16 октябрь куни қайтамиз", - дейди Вадим Абрамов championat.asia сайтига. 



Rating: +56   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика