Latest news

16:53Суперлига. «Металлург» мавсумдаги иккинчи ғалабасини қўлга киритиб, элитада қолиш имкониятини сақлаб қолди  9 16:28"Сўғдиёна" — "Локомотив" 0:0 (Матнли трансляция)  3 16:08Холанд 850 минг сўм сабаб қамоққа тушиши мумкин  4 15:26МЮ ва "Ман Сити" Гёкереш учун курашга киришмоқда, клублар 65 млн фунт тўлашга тайёр  2 14:43"Сивасспор" — "Қосимпошо". Турғунбоев асосий таркибда  2 13:38"Барселона" ва "Ливерпуль" бир ўйинчи учун курашади  5 13:04Анчелоттининг ўрнини Солари эгаллаши мумкинмиди?  10 12:38"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Аморим: "Мен ўзини босслардек кўрсатишни хоҳлайдиганлардан эмасман"  3 12:04Серхио Рамос АПЛда ўйнаши мумкин?  5 11:28"Арсенал" "Милан" етакчиларидан бирини нишонга олди  4 11:01«Бавария» Флориан Виртц учун қанча пул сарфлашга тайёрлиги маълум  1 10:34Кечаги мағлубиятдан сўнг «Манчестер Сити» қандай антирекордларни ўрнатди?  22 10:05Аморимнинг «қора» рўйхатига тушган футболчилар маълум. МЮ 7 нафар футболчи билан хайрлашишга тайёр  18 09:37Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?   3 09:05Гвардиола кечаги мағлубиятдан сўнг нималар деди?  15

Вадим Абрамов: "Ўйин ғалати ҳодисаларга бой бўлди. Бизнинг дарвозамига ҳар доим пенальти тепишади, биз эса ҳеч қачон" News

Вадим Абрамов: "Ўйин ғалати ҳодисаларга бой бўлди. Бизнинг дарвозамига ҳар доим пенальти тепишади, биз эса ҳеч қачон"

Суперлига 21-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Динамо" (4:2) баҳсидан сўнг самарқандликлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

"Бу бизнинг энг яхши ўйинимиз эмас эди, аммо ўйин ғалати ҳодисалар билан ўтди. Ўйиндан ташқари ҳолат ва пенальти. Ушбу голларни ҳисоблашди, билмадим, балки VAR вазиятни бошқача кўрган бўлса керак. Мен кўрган такрорда ўйиндан ташқари ҳолат бор эди. Ҳисобни тенглаштириб олдик ва ўйиндаги устунлик биз томонга ўтиши керак эди, лекин йўқ жойдан яна пенальти.

Учинчи голдаги вазиятда, 99-рақамли футболчи офсайдда эди, аммо у тўпга ҳаракатланмоқда. Тўп унинг ёнидан ўтиб кетди ва ҳимоячининг қўлига тегди. Жуда баҳсли ҳолат. Ўйин шундай тус олди ва якунда 2:4 ҳисобида мағлуб бўлдик. Шунингдек, VAR текшируви учун бўлган паузалар, ҳакам футболчилар билан суҳбатлашди. Буларнинг барчаси ўйин темпига таъсир қилди. Тўхталишлар мухлисларга қизиқ бўлган бўлиши мумкиндир, аммо бизга ҳеч қандай кераги йўқ эди", - дея фикр билдирди Вадим Абрамов.

- "Динамо"нинг бугунги ўйинга тайёрлаган режаси қандай эди? Сабаби жамоангиз иккита голини ҳам "Пахтакор"нинг хатоларидан сўнг урди. "Пахтакор"нинг пасларини олиб қўйиш ва жамоани кўпроқ хатога мажбур қилиш режангизда бормиди?

- Биз "Пахтакор"ни ўрганиб чиққандик. Афсуски, бизда таркиб билан муаммолар бор эди, ушбу камчиликларимизни имкон қадар беркитишга ҳаракат қилдик. Рақибимиз ОЧЛда ўйин ўтказгани ҳам ўз таъсирини ўтказганини билардик. Биринчи бўлимда шундай ўйнаш режамиз, аммо иккинчи бўлимда ўйинимизни кучайтиришимиз керак эди. Афсуски, қандай голлар ўтказиб юборганимизни ўзингиз кўрдингиз.

- "Динамо" жамоаси узоқ масофадан яхши зарба бериши ва ушбу усулни кўп қўллашини биламиз, бироқ жамоангиз бугун жарима майдончаси ташқарисидан деярли зарба бермади. Ягона хавфли зарбани Ҳислат Ҳалилов ўйин сўнгида амалга оширди. Бугун жамоангиз узоқдан кам зарба берганига нима сабаб бўлди?

- Бунга бир нечта сабаб бор. Ҳар бир жамоа рақиб қанчалик ўйнашга қўйиб берганидан келиб чиқиб ўйин намойиш этади. "Пахтакор" ҳам бизнинг устун томонларимизни ўрганиб чиққани аниқ эди. Умумий қилиб олсак, биз тўпни яхши ушлай олмадик. Узоқ масофадан зарба бермаганимиз асосий сабаб бўла олмайди. Бугунги ўйинимиз менга умуман ёқмади. Балки ўйин соат 14:00да ўтказилгани ўз сўзини айтгандир.

- "Динамо" ҳимоячиларининг бугунги ўйинига баҳо бериб ўтсангиз? Тўғри, баҳсли вазиятлар кўп бўлди, аммо ҳимоячилар ҳам кўп хатоларга йўл қўйишди ва йўқ жойдан голлар ўтказиб юборишди.

- Шубҳасиз, бунинг барчаси ўйин сифатига ўз таъсирини ўтказди. Биринчи паснинг йўқлиги жуда панд берди. Ҳимоячиларимиз тўпсиз кўп югуришлари керак эди. Ҳужумчиларимизга ҳам тўп жуда кеч етиб борди. Буларнинг барчаси якуний натижага таъсир кўрсатди.

- Ҳислат Ҳалилов сўнгги учрашувларда жуда яхши ўйин намойиш этмоқда, аммо у асосий таркибдан жой олмаяпти. Бунинг сабаби нимада? Ҳалилов учрашувни биринчи дақиқаларданов бошлаши учун нима етишмаяпти?

- Ҳар бир ўйинга режа тузиб чиқамиз. Шу режага кўра иш тутамиз ва Ҳислатнинг энг кучли жиҳатларидан имкон қадар яхшироқ фойдаланиш асосий мақсадимиз. У захирадан майдонга тушиб, ўйинни кучайтириб юбора оладиган саноқли футболчилардан бири. Ўйинга қўшилиб кета оладиган футболчилар жуда кам. Ҳалилов ҳимояда яхшироқ ўйнашни ўрганиши керак. Ушбу жиҳат устида яхшироқ ишласа, бошқа даражали футболчига айланади.

- Жоэль Кожонинг йўқлиги жамоангизга қанчалик қийинчилик туғдирди?

- Таъсирини ўтказди, лекин у сиз ҳам бугун ёмон ўйнадик. Кожо майдонда бўлганида "Пахтакор" ҳимоячиларига қийинроқ бўларди. Билмадим, бу ҳақда фикр билдириш нотўғри.

- Сўнгги учта ўйинда жамоангиз дарвозасига учта 11 метрлик зарба белгиланди. Ушбу ҳолатга изоҳ бериб ўтсангиз?

- Ҳар доимгидек. Биз ҳеч қачон пенальти тепмаймиз, бизнинг дарвозамизга эса тепишади. Ўтган турдаги Кожога нисбатан фол бор эди ва пенальти белгиланиши керак эди. Бундай вазиятларда қандай пенальти белгилашмайди, билмадим тўғриси. Такрорларни кўриб чиқаман ва қандай қилиб пенальти белгиланмаганлигига ҳайрон қоламан. Мен балки футболни яхши тушунмасдирман. Ўша вазиятда рақиб футболчиси умуман тўпга ўйнамаганди-ку. Биринчи даврадаги "Пахтакор"га қарши ўйинимизда ҳам бизнинг дарвозамизга "даҳшатли" пенальти белгилашганди. Тўп футболчининг жимжилоғига тегиб кетгани учун 11 метрлик зарба тайинланганди. Ҳеч ким тушунмай қолганди, нега бундай қарор қабул қилинганига. VAR ҳам ўша вазиятни ярим соат давомида текшириб чиққанди. Ўзингиз кўряпмиз, сўнгги учта ўйинда учта пенальти. Тушунарсиз ҳолат. Балки "Пахтакор" номи футболчиларимга нотўғри таъсир қилгандир.

- Кейинги учрашув "Навбаҳор"га қарши ФИФА кунлари доирасида бўлиб ўтади. Ҳужум чизиғи етакчиси Жоэль Кожо катта эҳтимол билан Қирғиз Республикаси терма жамоасига жалб этилади. Кожосиз ўйнаш қийин бўлмайдими?

- Биз "Навбаҳор"нинг илтимосига йўқ демадик ва уларниг таклифига розилик билдирдик. Уларда Кубок баҳси бор эди. Биз Кожосиз ҳам ўйнагандик. Кожо қишдаги йиғинни ўтказиб юборганди. "Навбаҳор" таркибидаги кўпгина футболчилар ҳам терма жамоага чақирилиши аниқ. Бу нормал ҳолат. Бир футболчига боғланиб қолган жамоани профессионал жамоа деб қабул қилиш нотўғри.




Rating:    

Comments

+9   
06 oct 18:31:13
Привет
Вадим Абрамович чидайсизда энди Пахтакор медалларсиз колиб кетиш хавфи бор, бу Узбек футболи учун, УФА учун, ПФЛ учун шармандали холат хисобланади энди гапни купайтирманг узингиз яхши тушунасизку !!!
+5   
06 oct 18:25:57
ДЕРБИ
айбни ўзидан, жамоасидан қидиргандан кўра, ҳакамга, варга тўнкаб қўйишдан осон йўқ Вадим братишка. Ўйинни тўғирла укам
+5   
06 oct 18:15:56
Abduraxmon Vaxobov
Бу узбек футболи.....
+4   
06 oct 20:11:15
Туйгун
Вадим тога бу биринчи мартамас бу хакамлар качон одам булади хеч билолмадим.
+4   
06 oct 18:30:22
Odilbek Abdushukurov
Abramovni xatosi, hujumga berilib ketib, yeb qo‘yadi doim. O‘zbekiston va Saudiya bilan o‘yinda ham shunday bo‘lgan. Ahmedovni himoyaga qo‘yib o‘ynatgan o‘shanda. Yaxshi va tartibli himoya birinchi o‘rinda bo‘lsa, hujum ham bo‘laveradi.
+3   
06 oct 18:50:54
Haqiqat-2
Суперлига бош хомийси "Artel" савдо белгиси... Пахтакор бош хомийси "Артел"... Ортик,хужаев хурматига бир медаль совга килинмаса булмас Суперлига томонидан! Динамо бугун яхши уйнади, лекин офсайд ва пенальтилар...
+3   
06 oct 18:37:29
JAFAR FC QIZILQUM
AXIR BU SUPERLIGA VOQEALARGA BOY
+3   
06 oct 18:19:38
nerazzuri
Абрамов хак лекин но хак.
+2   
06 oct 21:32:01
BAVARIA REAL
Бизни хакамлар ун янгилик эмаску.Аммо шу хакамларни кингирликларини айтган барча мураббийлар жазоланган,Вадим Того сиз хам тайёр Туринг.Бизни футболда хакикатни гапириш киммат туради.
+2   
06 oct 18:50:18
Aziz Yuldashev
Reply to comment by Привет
Вадим Абрамович чидайсизда энди Пахтакор медалларсиз колиб кетиш хавфи бор, бу Узбек футболи учун, УФА учун, ПФЛ учун шармандали холат хисобланади энди гапни купайтирманг узингиз яхши тушунасизку !!!
Пахтакорда медаллар етарли!
Медалсиз қолган мавсумлар кўп бўлган ва осмон узилиб ерга тушмаган, фитна уруғини сочиш эркак кишига ярашмайди ошна.
+2   
06 oct 18:44:38
Otsiz Chavandoz
Navbahori isqirt baleshiglari og'zinga tuflo'midi vadim? O'shalaga o'xshab gapirvosan.
+1   
07 oct 10:53:28
Haqiqat-2
Reply to comment by Бахтиёр Ашуров
Пахтакор ҳомийи ателмас акфа!
Бу иккисини хужайини ким?!
+1   
07 oct 09:22:45
Абдувохид Бегимкулов
Вадим тога яхшиям Пахтакорни ютиб куймабсиз, акс холда Сурхонннинг куни бошингизга тушардида. Мана Сурхон Пахтакорни ютгандан бери хар уйинда битта кизил бор, пеналти бор. Хуллас йил охиригача Сурхоннинг кузини очирмайди энди.
+1   
07 oct 06:38:39
Vatanparvar
Йил охирига келиб Пахтакорчи хакамлар яна хар доимгидек уз вазифасини бажармокда шекилли. Бу одатий холку янгилик эмас.
+1   
06 oct 20:15:48
Negmat Negmatov
Динамо Самарканд уйини бор жамоа, бугун ютказган булса келаси уйин ютади ХУДО хохласа насиб булса, яна бир бор кайтараман, агарда Вадим Карленович Абрамов клубда колса, таркиб сакланиб колса Динамо Самарканд Чемпион булади келаси мавсум ИНШООЛЛОХ.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика