Latest news

08:06Саудия Арабистон чемпионати. «Ал Ҳилол» мавсумдаги илк мағлубиятини қабул қилди  0 07:38Суперлига. Бугун 25-тур якунланади  0 04:12"Андижон" ўз уйида "Динамо"ни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 04:07Чемпион "Насаф" Фарғонада "Нефтчи"га мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 02:57Ла Лига. "Барселона" "Сельта"га қарши ўйинда сўнгги дақиқаларда иккита гол ўтказиб, ғалабани қўлдан чиқарди  100 02:06"Челси" 100 миллионлик форвардни харид қилмоқчи?!  2 00:29А Серия. "Милан" ва "Ювентус" ўртасидаги ўйин нурсиз дуранг билан якунланди  9 00:26АПЛ. "Манчестер Сити" ўз уйида "Тоттенхэм"га йирик ҳисобда таслим бўлди  29 23:11Битта гол урилган Тошкентдаги "Олимпик" — "Бунёдкор" ўйинидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:00Франция чемпионати. "Ланс" Ҳусановсиз ўз уйида "Марсель"дан учта тўп ўтказиб, мағлуб бўлди  8 22:49Моуринью "Реал" собиқ ўйинчисини нишонга олди  2 22:11АПЛ. "Арсенал"дан йирик ғалаба, лондонликларнинг сўнгги голини ўтган йили Ўзбекистонга қарши баҳсда ҳаракат қилган 17 ёшли ўйинчи урди  10 22:06Бундеслига. "Байер" 0:2ни 5:2 қилди, "Боруссия Дортмунд"дан жавобсиз 4та тўп, "Хоффенхайм" — "Лейпциг" ўйинида 7та гол  0 22:00Суперлига. Экстра-тайм: жорий мавсум узоқ давом этган ўйинлар  0 20:57А Серия. "Интер" "Верона"га қарши ўйин тақдирини биринчи бўлимнинг ўзида ҳал қилди  0

Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади» News

Вадим Абрамов: «Нотўғри ўйнадик, кетма-кет икки ўйинда ҳам одатдаги ўйинимизни кўрсата олмаганимиз мени кўпроқ безовта қилади»

Суперлига 14-турининг қолдирилган ўйини доирасидаги «Динамо» - «Навбаҳор» (0:1) учрашувидан кейин Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Афсуски, бугун нотўғри ўйнадик. Ҳаммасидан ҳам мени безовта қилаётгани – кетма-кет иккинчи учрашувимизда ҳам ўйинимиз чиқмагани ва биз вазият яратишда оқсаяпмиз. Ўйинни голсиз якунладик, анчадан буён бунақа бўлмаганди. Бугун гол ўтказиб юборганимизда ҳам хотиржам эдим, сабаби аввалги ўйинлардагидек гол уриб, вазиятни ўнглай олишимизга одатланганман. Аммо ғалати гол ўтказиб юборганимиздан кейин гол ура олмадик. Ўйлайманки, биз нотўғри ўйнадик ва айтарли голли вазият ярата олмадик. Рақиб эса бутун жамоа бўлиб, ҳимояда ўйнади ва бундай ўйинда гол уриш қийин эди. Биринчи бўлимда жуда ёмон ўйнадик, иккинчи бўлимда эса босим уюштириб, ҳужум қилдик, бироқ ҳал қилувчи узатмалар бўлмади. Афсуски, якунда мағлуб бўлдик. Стадионга келган мухлислардан узр сўраган бўлардим, уларнинг ишончини оқлай олмадик. Бугун ҳар қандай ҳолатда ҳам ғалаба қозонишимиз талаб этиларди, аммо олдиндан ғалаба қозониш ҳақида ўйлаганингда мана шундай бўлади, - дея гап бошлади Вадим Карленович 

- Анваржон Ҳожимирзаев 1-голдаги хатодан кейин концентрацияни бироз йўқотгандек бўлди...

- Бу футбол. Бу хато эмас, тўп унга келганда узоқлаштирмоқчи эди. Бу вазиятда ҳимоячилар ҳам диққат эътиборни йўқотишди. Рикошетдан кейин эса вазият гол билан тугади. Бу қанчалик унга таъсир қилганини билмайман, аммо у бетоблиги сабабли бунгача бир қанча машғулотларни ўтказиб юборган эди. Шу боис, у баъзида ўйин ритмидан чиқиб қолгандек бўлди. Бугун унинг ҳам, жамоанинг ҳам куни бўлмади. 

- Кетма-кет иккинчи ўйинда ҳам Кожонинг йўқлиги таъсир қилдими? Ҳар ҳолда Кожо бўлганда Анварга кўпроқ ҳудуд очилар ва вазиятлар яратиларди...

- Мағлубиятга учраганда кўп сабабларни келтириш мумкин. Албатта, Кожо сингари ҳужумчига ҳимоячилар кўпроқ эътибор беришади ва бу Анварга ҳам эркинлик пайдо қилган бўлиши мумкин. Аммо ҳозир гап Кожонинг йўқлиги ёки бошқа масалада эмас – биз охирги ўйинларда нотўғри ўйнаяпмиз. Ҳамма гап шунда. Ўйинимиз устида ишлашимиз керак.

- Бугун Суперлигада дебют қилган Фирдавс Абдураҳмонов Андрей Пятницкий қўл остидаги ўринбосарлар жамоасида ўзини кўрсатишни бошлаганди. Ёшлар жамоаси ва унинг ўйинидан қанчалик қониқдингиз?

- Ёшларимиз юқори ўринларда бораётгани қувонарли ва улар сафидан бугун Фирдавсни синаб кўрдик. У дебютида ёмон ҳаракат қилмади, унинг келажаги бор. Энг асосийси – Абдураҳмоновнинг буёғига ўз устида қандай ишлаши. Чунки Абдураҳмонов ва қолган ёшлар – Самарқанд футболининг келажаги. Ёш ўйинчиларни жалб этиш устида ишлаймиз.

- Келаси турда турнир пешқадами «Насаф»га қарши учрашув кутиб турибди...

- Ҳа, орада катта танаффус юзага келади ва 28 октябр кунги «Насаф» билан ўйинга тайёргарлик кўрамиз. Мени ҳайрон қолдирадиган жиҳати – «Насаф» 30та гол уриб пешқадам, биз эса 30та гол билан 7-ўриндамиз...

- Кеча ўйин олди машғулотларда футболчиларнинг «Динамо» стадионида шуғулланиши масаласида муаммо борлигини кўрдик...

- Очиғи, бу ҳолат мен учун кулгули. Бизга бемалол тайёргарлик кўриш учун майдонни беришмаса, «Динамо» стадионидаги майдонни ўзи ким учун тайёрлашди, буни билмаймиз. Бунга ҳаттоки изоҳ ҳам бера олмайман, чунки нега бундай бўлаётганини билмайман. Бу менга боғлиқ бўлмаган масала, менимча, буни раҳбарият бизга тушунтириши керак. Агар бу майдон биз учун бўлмаса, бизга айтишлари керак, биз бу ерда шуғулланмасдик. Ўйингача бошқа майдонда шуғулланамиз, ўйинда эса бу ерда тўп сурамиз, бу ҳам таъсир қилади.

- «Пахтакор»га қарши ўйинда ҳакамликдаги хатоларга қарамай, ўша ўйинда VAR ҳаками бўлиб ишлаган ҳакам бугун яна «Динамо» ўйинида VAR ҳаками сифатида ишлади. Буни қандай тушуниш мумкин, ўша вазиятлар бўйича нима дея оласиз?

- «Пахтакор» билан ўйинда рақибнинг 1-голи инобатга олинган вазиятда уларда бу техника ишламагани ҳақида эшитдим. Аммо менга телефондан кўрсатишгандаёқ, бу техника ёрдамисиз ҳам “ўйиндан ташқари ҳолати” экани яққол кўриниб турганди. Телевизор орқали шунчаки такрорини кўрганда ҳам офсайд экани кўриниб турганди. VARда улар бир неча дақиқа бу вазиятни кўриб чиқишди. Ўша вазиятда биз Чераннинг голи бекор қилинишига шубҳа қилмагандик. Ҳакамлар эса афсуски, голни инобатга олишди. 

Кейин эса тўп қўлга теккан пайтда дарвозамизга белгиланган пеналти ҳақида. Мана, Ўзбекистон миллий жамоасининг ўйинида тўп қўлга текканда, пеналти бекор қилинди, бизнинг дарвозамизга эса қўйилди.

Ҳакамликни муҳокама қилишни истамайман, аммо мени ҳакамларнинг хатосидан ҳам кўра, VARнинг иши кўпроқ ўйлантиради. Мана, масалан, Ўзбекистон кубоги финалида, миллий жамоамиз ўйинида хорижлик ҳакамлар ишлашди. Кўрдик, VARга боғлиқ вазиятларда жуда тез қарор қабул қилишди. Очиғи, бизда интернет шунақа ишлагани учун, VAR ҳам шундай ишласа, керак деб ўйлардим. Аммо хорижлик ҳакамлар ҳам Ўзбекистонда туриб VARда шундай ишлашди. Бизнинг ўйинларда тўп майдондан чиқиб кетса ҳам, VAR қайсидир вазиятни кўриши учун кутамиз, тушунарсиз тўхталишлар юзага келаверади. Бу эса ҳар қандай ўйиннинг ритмига таъсир қилади. VAR бизда вазиятларни нега узоқ кўриб чиқиши мен учун тушунарсиз ва мени ўйлантиради, - деди Вадим Абрамов журналистларнинг саволларига жавобан.

Rating: +3   

Comments

+2   
13 oct 12:19:55
Rasul M
Bu kishim yutqizsa doimo bir nimalar sabab boladi Lekin boru yutib qolsala xamasi xalol va mehnat evaziga dep ozini osmonlarga kotaradi...Gap yoq Dinamo eng yorain oyin namoyish qilayotgan jamoalardan lekin Vadim Toga doimo shunaqa
+1   
13 oct 11:31:56
Азим Исмаилов
Reply to comment by quest
ВАРни ишлатмасдан туришимиз керак, Европани сингари камералар, обзорлар булмагунча. Абрамов тугри этилар, уйин ритмига таъсирини. Навбахор - Бунедкор уйини мисол учун.
Агар варни ишлатмай турилса Кечаги уйинда эрон Футболчисига кизил берилмасди бизга эса пенальти бериларди
   
13 oct 21:15:11
mirabzal
Вадим кари тулки Гирт туллак
   
13 oct 21:15:02
mirabzal
Вадим кари тулки Гирт туллак
   
13 oct 21:14:56
mirabzal
Вадим кари тулки Гирт туллак
   
13 oct 21:07:53
Bek
Reply to comment by ARus
15 кундан кейин Динамо-Насаф уйини булиб утиши керак Шунда хаммаси маълум булади
Малум булиб бумай нима динамо чемпионлини олармиди агар вадим очик футбол вйнаса насафга яхшику еб куяди очик футбол уйнашга любой команда насафдан куркади
   
13 oct 20:37:15
ARus
Reply to comment by Bek
Вадимни САТТОКИси кетиб коганми? Узини насафга тенг килиб яна 30тадан урдик биза 7уриндамиз мияси суйулиб колибди бу чолни насаф нечта уйинни ютти сан нечта уйин юттинг? Оддийарефметикага аклинг етмаса тренерлидан кет тоталчи
15 кундан кейин Динамо-Насаф уйини булиб утиши керак
Шунда хаммаси маълум булади
   
13 oct 18:13:18
Odilbek Abdushukurov
Va hammasiga VAR va hakam aybdor..
   
13 oct 16:34:02
quest
Reply to comment by Азим Исмаилов
Агар варни ишлатмай турилса Кечаги уйинда эрон Футболчисига кизил берилмасди бизга эса пенальти бериларди
Узимиз чемпионат назарда тутдим.
   
13 oct 13:23:05
Bek
Вадимни САТТОКИси кетиб коганми? Узини насафга тенг килиб яна 30тадан урдик биза 7уриндамиз мияси суйулиб колибди бу чолни насаф нечта уйинни ютти сан нечта уйин юттинг? Оддийарефметикага аклинг етмаса тренерлидан кет тоталчи
   
13 oct 10:55:42
quest
ВАРни ишлатмасдан туришимиз керак, Европани сингари камералар, обзорлар булмагунча. Абрамов тугри этилар, уйин ритмига таъсирини. Навбахор - Бунедкор уйини мисол учун.
championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика