Latest news

18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  0 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  2 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  1 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  9 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  2 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  4 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  6 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3 14:44"Сурхон" Туркияда йиғин ўтказади  0 14:18Конго ДР ҳужумчиси Марокаш ҳукуматидан норози: унинг чемодани 12 кундан бери топилмайди  1 13:42Салоҳ Римга қайтади?! "Рома"да сенсацион трансфер муҳокама қилинмоқда  1 13:23Раҳмоналиев Россияга қайтадими?  5

Вадим Абрамов: "Нефтчи"га қарши баҳс дуранг билан тугаши керак эди" News

Вадим Абрамов: "Нефтчи"га қарши баҳс дуранг билан тугаши керак эди"

Суперлиганинг 2-туридан ўрин олган "Динамо" - "Нефтчи" (0:1) учрашувидан кейинги матбуот анжуманида мезбонлар устози Вадим Абрамов иштирок этди.

"Бугун дуранг бўлиши керак эди. Биз ҳам ғалабага ҳақли эмасдик, битта позицион хато туфайли гол ўтказиб юбордик. Биринчи тайм бошида Францис Нархнинг кутилмаган жароҳати ўйинимизга таъсир қилди. Афсуски мағлуб бўлдик, рақибга ҳам тан бериш керак, битта вазиятдан фойдаланиб кетди", - дейди Вадим Абрамов.

- Тушунишимча ҳозир "Динамо"нинг машғулот ўтказиши учун ҳам нормал майдон йўқ. Бу ҳам жисмоний ҳолатга таъсир қиладими?

- Ҳозир бу ҳақда гапирмоқчи эмасдим. Худди баҳонадек бўлиб қолади. Афсуски Самарқандда қандай майдонда машғулот қилганимизни биласиз, иккита турли майдонда машқ қилиш ва ўйнаш таъсир қилади албатта.

- Қачон жамоа Самарқандга қайтади?
- Ҳозир март ойида ФИФА кунлари бўлади, кейин кубок туфайли Суперлигада танаффус бўлади. Менимча апрель ойи охирида Самарқандда ўйнай оламиз.

- Нима учун Эммануэль Ягрни майдонга кеч туширдингиз?
- Сабаби асосий таркибда бошқа ҳужумчилар ўйнашди. Ягр анчадан буён майдонга тушмаганди, шу боис унинг имкониятларини билиб олиш учун захирадан туширдик.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика