Latest news

19:27"Фулхэм" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  4 18:50Бельгия Про лигаси. "Антверпен" ўн киши билан камбэк эвазига ғалаба қозонди, Ўринбоев бу сафар ҳам захирада қолдирилди  2 18:42"Ал Батаэҳ" — "Хорфаккан". Ғаниев асосий таркибда  0 17:49Доннарумма "Ман Сити" билан шахсий шартнома шартларини келишиб олди. Битим суммаси 50 млн евродан кам бўлади  0 17:13"Самахи" — "Сабаҳ". Таркиблар маълум  0 16:05"Реал" Винисиусга нарх белгилади  4 14:55Жан-Пьеро Гасперини: "Аниқроқ бўлганимизда иккинчи голни ҳам урардик"  0 14:29Нодирбек Абдураззоқов: "Ҳар бир учрашувда ғалаба учун майдонга чиқамиз"  0 14:14Мюллер МЛСдаги дебют голини 90+14-дақиқада урди ва жамоасига ғалаба олиб берди  1 13:31Шаҳром Самиев Тожикистон терма жамоасига чақирилгани ва CAFA Nations Cup турнири ҳақида гапирди  2 13:13"Астон Вилла" "Челси" ва ПСЖ ҳужумчиларини таркибига қўшиб олмоқчи  0 12:51Диего Симеоне: "Атлетико" ўз принципларини ўзгартирмайди"  1 12:30Мурод Бобожонов: "Сўнгги тўрт ўйинда уч гол? Бундан ҳам яхшироғига ҳаракат қиламан"  1 12:12Месси ва Альба бугун нега ўйнамади? Маскерано жавоб берди  3 11:49Фақатгина 3 мураббий Пепнинг "Сити"сини "Этихад"да икки хил клуб билан мағлуб қила олган  8

Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз" News

Вадим Абрамов: "Насаф" яхши жамоа, аммо биз бу ўйинни очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз"

Суперлиганинг 9-туридан ўрин олган "Насаф" - "Динамо" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Мураббийлар учун оғир ўтган ўйин бўлди. Мезбонлар қизил карточкадан сўнг бир киши кам бўлиб қолишди. Бироқ, биз бундан унумли фойдалана олмадик. Яхши футбол кўрсатдик, аммо ўз дарвозамиздан тўп ўтказиб юбордик. Жавоб голини киритдик, якун дуранг билан тугади. Ғалаба қозона олмадик.

- Дилшод Раҳматуллаев майдонга туширилгач, негадир яна алмаштирилди. Бунга сабаб нима?

- Мен Раҳматуллаевнинг имкониятларини яхши биламан. У бизга зарур бўлгани учун майдонга туширдик. Бироқ, футболда ҳамма нарса ҳар доим сиз истагандек бўлавермайди. Унда озроқ ўйинга қўшилиб кета олмаслик ҳолати кузатилди. Шу боис алмаштирдик.

- Сизнингча, "Динамо" бугун 2 очко йўқотдими ёки 1 очко ишлаб олдими?

- Рақиб сафида футболчи четлатилган экан, очко йўқотдик деб ҳисоблаймиз. "Насаф" яхши жамоа, бироқ биз жуда кўп вақт мобайнида майдонда бир киши кўпроқ ҳаракат қилдик. Ҳоккейда қандайдир икки дақиқа жуда кўп нарсани ҳал қилиши мумкин. Биз бугун ғалаба қозониш имконияти пайдо бўлган ўйинда имкониятдан фойдалана олмадик.



Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика