Latest news

16:42Расман: "Нефтчи" Ғиёсов, Пўлатов ва Соҳибжоновни ўз сафига қўшиб олди  0 16:16"Ноттингем Форест" — "Манчестер Сити". Таркиблар маълум  5 15:26Расман: Ўтган мавсум "Динамо"да ўйнаган Ратиньо "Нефтчи"га ўтди  8 14:38Винисиус шартномани узайтирмаса, "Реал" Витиньяни сотиб олиши мумкин. Бразилиялик футболчи учун 100 млн евро талаб қилинади, пул эса ПСЖ хавбекига сарфланади  2 14:15"Манчестер Юнайтед" 45 ой (!) ўтиб ғалаба қозонди...  2 13:47"Манчестер Юнайтед" А Сериядаги ярим ҳимоячи билан шартнома имзолаши мумкин  1 13:11Левандовски "Барселона" билан шартнома ҳақида: "Ҳали қарор қабул қилиш учун вақтим бор. Қаерда ўйнашни ва қайси йўналишда ҳаракат қилишни билмайман, лекин босим йўқ"  0 12:25"Реал" Зиданни қайтармоқчи  6 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: АПЛда "Boxing day" даваом этади ва бошқалар  0 11:41Расман: Фежсал Мулич — “Сўғдиёна” футболчиси  14 11:23"Ливерпуль” собиқ футболчиси "Манчестер Юнайтед"га Стерлингни сотиб олишни таклиф қилди  4 10:53Роберт Левандовски футболдаги сўнгги йилларида нималарга эришишни истаётганини айтди  0 10:24АПЛнинг айни вақтдаги энг яхши футболчилар рейтинги тузиб чиқилди  3 09:55"Насаф"нинг икки футболчиси янги мавсумни "Локомотив"да ўтказади  4 09:26"Андижон" жамоаси футболчиси "Нефтчи"га ўтади  6

Вадим Абрамов: “Ҳожимирзаев терма жамоада ўйнай олади” News

Вадим Абрамов: “Ҳожимирзаев терма жамоада ўйнай олади”

Суперлиганинг 20-туридан ўрин олган “Динамо” - “Сурхон” (3:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин бўлди. Қизил карточкагача ва қизил карточкадан кейинги ҳолатларда фарқ бўлди деб айтиш мумкин. “Сурхон” жамоаси очиқ футбол ўйнади, биринчи голни уриб олганимиздан сўнг уёғига бизда бўш ҳудудлар кўпроқ юзага келди.

- Кожо бугун гол ура олмади, шунингдек ўйин давомида сариқ карточка олди. Бу борада фикрингиз қандай?

- Тўғри, бугунги ўйин билан ҳисоблаганда Кожодаги карточкалар сони 4 тага етди ва дисквалификацияга учрайди. Навбатдаги ўйинни ўтказиб юборишига тўғри келади.

- Анваржон Ҳожимирзаев Суперлигадаги 9-голини урди. У ҳозир чемпионатда тўпурлар жадвалида етакчилар қаторида турган маҳаллий футболчи. Миллий терма жамоадан чақирув олишга муносибми сизнингча?

- Бу саволнинг жавобини мен билмайман. Бу савол терма жамоа бош мураббийига берилса, тўғри бўларди. У ҳақиқатдан ҳам ажойиб ўйин намойиш этаяпти.

- Шахсий фикрингизча, Ҳожимирзаев терма жамоа даражасидаги футболчими?

- Албатта, бунга шубҳа йўқ. Унинг ҳозирги даражаси терма жамоа талабига жавоб беради.

- Ҳислат Халилов кетма-кет чиройли голларни киритмоқда. Бу ҳақида фикрингиз қандай?

- Ҳислат Халилов ҳам терма жамоага номзод футболчи. У ўйинлар давомида кутилмаган зарбаларни йўллайди ва дарвозани ишғол қилади. Бугун ҳам чиройли гол киритди.

Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика