Latest news

02:06А Серия. "Наполи" навбатдаги ғалабасига эришди  0 01:58Ўтган мавсумнинг энг яхши жамоаси илк мағлубиятини қабул қилиб олди  4 01:50BALLON D'OR-2025  102 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  20 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12

Вадим Абрамов: "Динамо"да қолиш-қолмаслигимни клуб раҳбарияти ҳал қилади" News

Вадим Абрамов: "Динамо"да қолиш-қолмаслигимни клуб раҳбарияти ҳал қилади"

Coca Cola Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган "Сурхон" – "Динамо" (1:4) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.



- Ўйин ҳақида

- Яхши ўйин ўтказдик. Биринчи бўлимда юзага келган имкониятларимиздан фойдаландик. Иккинчи бўлимни ҳам яхши бошладик. Бироқ бўлим ўрталарига келиб ўйинимиз бироз сусайди. Бундан мезбонлар унумли фойдаланиб, пенальтидан гол уриб кетишди. Умумий айтганда, сифатли футбол намойиш этдик.

- Нима учун "Динамо" мавсум охирига келиб уйғонди?

- Бизда оптимал таркиб бўлмаётганди. Четлатишлар, жароҳатлар тўлиқ таркиб билан ўйнашимизга халал берди. Ҳатто марказий ҳимояда битта номинал ҳимоячи билан ҳам ўйнадик. Бугун бизда тўлиқ таркиб майдонга тушди ва натижа ҳам шунга мос бўлди.

- Жамоа Про лигага тушиб кетди. Сиз "Динамо"да қоласизми?

- Буни мен ҳал қилмайман. Клуб раҳбарияти қандай қарорга келишига боғлиқ.

- Агар ўзингизга қолса-чи?

- Айтиб ўтдим, барчасини клуб раҳбарияти ҳал қилади. Ҳозир мен бу борада ҳеч нарса дея олмайман.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика