Latest news

09:18"Ал Иттиҳод" 18 ёшли футболчига 50 миллион евро тўлашга тайёр  0 08:51Модрич А Серия рекордини ўрнатди  0 08:20Артета кечаги учрашувда жароҳат олган етакчилари ҳақида фикр билдирди  0 07:52Роналду ушбу натижага эришган тарихдаги илк футболчи  6 07:24МЛС. Мессисиз "Интер Майами" мусобақа аутсайдерини мағлуб эта олмади  2 07:05Суперлига. "Насаф" сафарда "Сурхон"ни енгди, "Хоразм" эса ОКМК майдонида мағлубиятга учради  0 02:36Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Леванте"га қарши 0:2ни 3:2га айлантириб, ғалаба қозонди  58 01:55А Серия. "Наполи" ва "Рома"да ғалаба, "Милан" эса кутилмаганда ўз уйида "Кремонезе"га мағлуб бўлди  5 01:47Ҳаким Фузайлов: "Туркманистон бизга таклиф билан чиқди, аммо биз рад жавобини бердик"  2 01:31Миржалол Қосимов: "Ҳар бир ўйин қийин кечмоқда. "Хоразм" ҳам бугун яхши ўйин кўрсатди"  2 00:37Ла Лига. "Атлетико" иккинчи турда ҳам ғалаба қозона олмади, Симеоне шогирдлари Мадридда "Эльче" билан дуранг ўйнашди  2 00:31Рўзиқул Бердиев: "Сурхон" эҳтимол "Насаф"нинг салоҳиятидан қўрққандир"  10 00:15Февзи Давлетов: "Бундан ҳам яхшироқ ўйнай оламиз"  2 23:46Бундеслига. "Байер" ўз уйида "Хоффенхайм"га мағлуб бўлди, "Боруссия Дортмунд" сўнгги дақиқаларда иккита тўп ўтказиб, ғалабадан қуруқ қолди  4 23:28АПЛ. "Арсенал" "Эмирейтс"да "Лидс"га жавобсиз 5 та гол урди, Гёкерешда дубл!  12

Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик" News

Вадим Абрамов: "Бугун ҳам яхши ўйнадик, ҳам ғалаба қозондик"

Суперлиганинг 10-туридан ўрин олган "Динамо" - "Қизилқум" (2:0) учрашувидан сўнг мезбонлар бош мураббийи Вадим Абрамов матбуот анжуманида иштирок этди.

Ўйин ҳақида

- Қизиқарли ўйин гувоҳига айландик. "Қизилқум" яхши жамоа. Биринчи бўлим биз учун кўнгилдагидек ўтди. Иккита имкониятдан унумли фойдаландик. Иккинчи бўлимда ҳисобдан келиб чиқиб ўйнадик. Қарши ҳужумларда вазият яратишга ҳаракат қилдик. 2:0 ҳисобида ғалаба қозониш ёқимли албатта.

- Бу жамоанинг мавсум давомидаги энг яхши ўйинларидан бирими?

- Баъзан яхши ўйнаб туриб ҳам натижа бўлмаслиги мумкин. Бугун яхши ҳам ўйнадик, натижага ҳам эришдик.

- Навбатдаги турда "Олимпик" билан ўйнайсизлар. Кожо Қирғиз Республикаси терма жамоасига жалб этилиши мумкин. Бу жамоа учун муаммо бўладими?

- Кожонинг терма жамоа билан режаларини кўриб чиқамиз. Бизда ҳозир фақат бу муаммо бор эмас. Икки нафар ҳимоячимиз карточкалар сабаб ўйинни ўтказиб юборади. Мухлисларга ғалаба тортиқ этиш учун ҳаракат қиламиз.

- ОАВда Суперлига ўйинлари ёритилади. Бунда шарҳловчилар хатоси ёки шунга ўхшаш сизга ёқмайдиган жиҳат борми?

- Йўқ, ҳаммаси жойида. Мен бунақа муаммога дуч келганим йўқ.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика