Latest news

10:21Антони Марсьяль фаолиятини Мексикада давом эттиради  0 09:502026 йилги УEФА Суперкубоги қайси стадионда бўлиб ўтиши маълум  0 09:18"Рома"нинг собиқ устози Эронни бошқариши мумкин  7 08:43Sofascore. "Бани Яс" мағлуб бўлди. Мозговой неча баҳо олди?  1 08:10Файзуллаевнинг трансфери иккинчи бўлди  2 07:35Суперлига. Бугун Жиззахда ва Наманганда ўйинлар бор  4 06:35Суперлига. "Машъал" — "Шўртан" 2:1   0 01:50Дерби олдидан "Манчестер Сити"нинг 4 футболчиси сафга қайтди  5 01:08Жанлуижжи Доннарумма: "Пеп мени жамоасида кўришни истаётганини айтди. Бу мени ғурурлантирди"  2 00:46Расман: Онана - "Трабзонспор" дарвозабони!  21 00:15"Вест Хэм" дербидан олдин мухлисларга тақиқ қўйди  0 23:44Доннарумма "Манчестер Сити"да қайси рақамда ўйнайди?  3 23:29"Реал" "Ливерпуль" марказий ҳимоячисини текинга қўлга киритмоқчи  2 22:57"Атлетик" "Ал Насср" футболчисини рўйхатдан ўтказди  2 22:32УЕФА 2026/27 мавсумидаги еврокубоклар финаллари ўтадиган стадионларни эълон қилди  3

Усмонали Исмоналиев “Локомотив” билан ўйин, Суперлигада қолиш имконияти борасида нималар деди? News

Усмонали Исмоналиев “Локомотив” билан ўйин, Суперлигада қолиш имконияти борасида нималар деди?

Суперлиганининг 22-турида “Андижон” клуби Тошкентда “Локомотив” меҳмони бўлди.

Виктор Кумиков шогирдлари сўнгги дақиқаларда гол уриб, мағлубиятдан қутулиб қолди. Учрашув якунлангач, меҳмонлар етакчи футболчиси Усмонали Исмоналиев билан суҳбатлашдик.

- “Локомотив”га қарши ўйиндан олган таассуротларингиз қандай?
- Қизиқарли ўйин бўлди. Биз сўнгги дақиқаларга қадар курашдик. Бу ўйинда очко ишлаб олишимиз муҳим эди. “Локомотив” ўз майдонида тўп тепаётггани сабабли очко олиш ҳам фойдали ҳисобланарди. Лекин биз майдонда ғалаба учун чиқдик. Яратилган имкониятларимиздан фойдалана олмадик. Очко олишимиз ва уйга муваффақият билан қайтишга бўлган иштиёқ юқори эди. Йигитларга ҳам миннатдорчилик билдирамиз. Улар тиришқоқлик билан охирги сонияларга қадар курашдик ва таслим бўлмадик. Умуман олганда, қайд этилган натижадан хурсандмиз.

- Нима деб ўйлайсиз, “Андижон” бугун мавсумдаги энг яхши ўйинини ўтказдими?
- Йўқ. Мен бундай деб ўйламайман. Чунки “Локомотив”га қарши баҳснинг биринчи бўлимида ўзимиз истаган даражада ҳаракат қилмадик. Танаффусдан сўнг ўз даражамизда ўйнадик. Ўйлашимча, мавсумдаги энг яхши ўйинларимиз олдинда деб ўйлайман.

- “Андижон”нинг Суперлигада қолиш имкониятини қандай баҳолайсиз?
- Ишонаманки, биз Суперлигада қолиш вазифасини уддалаймиз. Раҳбарият бизни қўллаб-қувватламоқда. Қолган ўйинларимизда ижобий натижа кўрсатиб, керакли миқдордаги очколарни қўлга киритамиз деган умиддаман. Кейинги турдаги рақибларимиз ким бўлишидан қатъий назар, ғалаба учун майдонга чиқамиз. Мухлисларимизни хурсанд қилиш истагидамиз.


Rating: +5   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика