Latest news

00:15BALLON D'OR-2025  61 23:22Рэшфорд "Хетафе"га қарши баҳс куни Флик томонидан жазоланган экан  1 22:13"Реал ТВ": "Барселона" рақиблари ҳар 3,8 та қўполлик учун сариқ карточка олишмоқда  10 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  6 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  18 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  5 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  6 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  12 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  39 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  6 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  12 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  10

Умар Эшмуродов: "Жамоага қайси чизиқда фойдам тегса, қўлдан келганча ёрдам бераман" News

Умар Эшмуродов: "Жамоага қайси чизиқда фойдам тегса, қўлдан келганча ёрдам бераман"

Ўзбекистон Кубоги финалида “Навбаҳор” устидан қўлга киритилган ғалабадан кейин “Насаф” аъзоси Умар Эшмуродов ўз фикрлари билан ўртоқлашди.

Кетма-кет 2 марта кубок чемпионлиги ҳақида

Кайфият зўр, кайфият яхши. Ҳар сафар кубокни қўлга киритганда, бирорта ютуққа эришганда кайфият барибир яхши бўлади. Ҳар сафар ғолиб бўлишнинг ҳам гашти бор. Худо насиб қилиб, иккинчи сафар ҳам бунга эришдик.

- “Навбаҳор” гол урганидан кейин, қўшимча бўлимларга ўтилди. Ўйин режаси бўйича жамоа бунга тайёрмиди?

- Биз ҳар қандай ҳолатда ютуқ учун охиригача курашамиз. Экстра тайм бўладими, 90 дақиқами, фарқи йўқ. Асосий бўлимда ғалаба қозона олмадик, экстра таймда муваффақиятга эришдик. Агар унда ҳам бўлмаганда, пеналтилар сериясида ҳаракат қилардик. Нима бўлган тақдирда ҳам охиригача курашдик.

- “Навбаҳор”нинг жавоб голидан кейин кайфият тушиб кетмадими?

- Энди барибир хато бўлди, гол ўтказиб юбордик. Аммо кучимиз бор эди. “Навбаҳор” ҳам бизни жуда ҳам қийин ахволга солиб қўймаган ва ҳужумлар қилмаётганди. Шу туфайли битта оддий гол ўтказиб юбордик. Кейин эса ўзимизга келишимиз у қадар қийин бўлмади.

- Охирги ўйинларда таянч ярим ҳимоясида ўйнаяпсиз. Анча йиллардан кейин мураббий сизни мазкур позицияга қўймоқда. Бу сизга қийинчилик туғдирмаяптими?

- Ҳа, қийинчилик томонлари бор. Энди марказий ҳимоядан кўра, таянч ярим ҳимояда кўпроқ югуришга тўғри келади. Энди барибир мураббий қайси чизиққа қўйса ва жамоага қаердан фойдам тегса, қўлдан келганча ёрдам бераман.

- Суперлигадаги илк чемпионлик ҳақида

- Насиб. Шунга ҳаракат қилмоқдамиз. Ўйинимиз ёмон эмас, охиригача курашамиз.

Фахриддин Рўзиев ёзиб олди

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика