Latest news

14:12"Барселона" Рэшфордни сотиб олишга мойил  0 13:26Йошко Гвардиол — "Барселона"нинг трансфер мақсади  3 12:58"Манчестер Юнайтед" Дюмфрисни нишонга олди  1 12:25Нико Пас "Реал" туфайли "Манчестер Сити", "Ливерпуль”, "Челси" ва "Арсенал" таклифларини рад этди  2 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Челси", "Ман Сити", "Ливерпуль", "Реал" ва бошқалар  0 11:51"Атлетико" "Бавария" ярим ҳимоячиси Горецкага қизиқиш билдирмоқда  0 11:29"Насаф": Абдувоҳид Неъматов билан шартнома узайтирилди  7 10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  1 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  5 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1

Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди" News

Улуғбек Бакаев: "Бундай иссиқ об-ҳавода дуранг биз учун қониқарли бўлди"

Суперлига 15-туридан ўрин олган "Сурхон" - "Бухоро" (0:0) учрашувидан сўнг "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Дастлаб ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун об-ҳаво қандай бўлганини кўрдингиз. Жудаям иссиқ бўлди. Шу боис ҳар икки жамоа қийналиб ўйнади. Биринчи таймда биз яхши кўриндик, тезкор ҳужум учун қулай вазиятларга эга бўлдик. Иккинчи бўлимда эса "Сурхон" яхши ҳаракат қилди. Бир вазиятда гол уришимиз мумкин эди, аммо рақиб дарвозабони голдан сақлаб қолди. Бугунги об-ҳаводан келиб чиқсак, дуранг ижобий натижа деб ҳисоблайман. Футболчиларимизга эса раҳмат деб қоламан.

- Бир очко "Бухоро" учун қониқарли бўлдими? 

- Турнир жадвалида юқорида эмасмиз, шу боис ҳар бир очко биз учун қадрли. Лекин ўйиндаги 100 фоизли вазиятни ёдга оладиган бўлсак, гол урганимизда янаям хурсанд бўлардик. Чунки "Сурхон" дарвозамиз олдида деярли вазият ярата олмади. Уларда фақат яримта имконият бўлди деб ўйлайман. Тўғрисини айтганда, 0:0дан қониқдим десам бўлади.

- Биринчи давра тугади, иккинчи давра олдидан жамоангизда қандай ўзгаришлар бўлади?

- Ҳозирча аниқ бир гап айта олмайман. Олдин клуб раҳбарияти билан учрашамиз, сўнгра бир қарорга келамиз.

- Биламизки, Сиз пайтида терма жамоада ўйнагансиз, қолаверса легионер сифатида ҳам фаолият юритгансиз. Илгари ҳужумчилар яримта вазиятдан гол урарди, ҳозир шундай ўйинчилар камайиб кетди. Бу нима билан боғлиқ?

- Ҳозир ҳам яхши ҳужумчилар бор, лекин бошқа ҳужумчилар ҳақида гапирмоқчи эмасман. Ўзимнинг жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, агар футболчи машғулотда гол ура олмаса-ю, ўйинда ураман деб ўйласа адашади. Машғулотларга ўзини тўлиқ бахшида этган ҳужумчигина ўйинда ҳам тўп киритади.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика