Latest news

21:32ЎФА Рўзиқул Бердиев бўйича суриштирув ўтказади  12 21:16Игорь Сергеев: "Финалдан олдин кўп гапириб юбориш яхши эмас"  2 20:48Педри ва Ямаль "Эл Класико"дан кейин ижтимоий тармоқларда Карвахални кузатишни тўхтатди  15 20:28Марказий учрашув қаҳрамони бўлган дарвозабон, дублга эришган 18 ёшли футболчи, олис масофадан дарвозани ишғол этган вингер — Суперлигада 26-турнинг энг яхшилари  0 20:02Пўлатов, Ахроров, Каримов, Кенжабоев, Кривокапич... Суперлига 26-тур рамзий терма жамоаси  0 19:54"Бухоро"нинг Ўзбекистон Кубоги финалидан олдинги расмий машғулотидан ГАЛЕРЕЯ  0 19:48Фарҳод Нишонов: "Насиб қилса, Суперлигага чиқамиз"  1 19:40Камолиддин Тожиев: "Менсимаслик бўлиши мумкин эмас. Жаҳонгир ака сафарга кетганлар, эртага финалга етиб келар эканлар"  9 19:35Артём Петросян: "Мағлубиятга лойиқ эмасдик"  0 19:20Ўзбекистон U-15 терма жамоаси Корея билан ўртоқлик учрашувларида қатнашади  2 19:08Александр Хомяков: "Маҳорат етмаса, иштиёқ ва хоҳиш асосий ролга чиқади. Ғалаба қозониш ҳеч қачон жонга тегмайди"  14 18:54Про лига. "Олимпик-MobiUz" "Олимпик"ни ишончли ҳисобда енгди  0 18:42"Андижон"нинг собиқ мураббийи жамоа ўтган йили Ўзбекистон кубоги финалига қандай тайёргарлик кўрганини айтди  2 18:22"Нефтчи" чемпион бўлса, қаҳрамонларни ташқаридан излаш лозим  33 17:57Пеп Гвардиола: "Абдуқодир Ҳусанов тайёр"  5

Улуғбек Бакаев: "0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли" News

Улуғбек Бакаев: "0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли"

Суперлиганинг 9-тури доирасида "Пахтакор" майдонидаги мағлубиятдан кейин "Бухоро" бош мураббийи Улуғбек Бакаев матбуот анжуманида қатнашди.

- Ўйинни яхши бошладик, биринчи бўлимда гол ҳам урдик, ВАР эса голни ҳисобламади ва офсайд борлигини айтишди. Билмадим, қаерда офсайд кўришди. Такрорий лавҳаларни кўрдим ва менимча гол тоза урилди. "Пахтакор"нинг таркиби кучли, ижрочилари бор. Улар ўз вазиятларидан фойдаланишди. Биринчи бўлимда иккита уришди,  иккинчи бўлим бошидаги хатолар эса... Ҳеч кимни айбламоқчи эмасман, йигитларга миннатдорлик билдираман. "Пахтакор"ни ғалаба билан табриклайман, бироқ 0:6 ҳисобида мағлуб бўлиш жуда оғриқли. Мағлубиятдаги барча айб ва масъулиятни ўз бўйнимга оламан.

- Жамоанинг таркиби ёмон эмас, шароитлар ҳам етарлича. Клубда молиявий ёки натижага салбий таъсир ўтказадиган бошқа муаммолар борми?

- Бу ерда ажратиб кўрсатиладиган нарсалар кўп. Ҳозир жамоа руҳий тушкунликда. Собиқ футболчи сифатида айтаман, бундай ҳолатдан чиқиб кетиш жуда қийин. Бу ерда бир "портлаш" керак. Яъни, ғалаба қозонишимиз ёки 3 очко олишимиз керак. Футболда футболчининг руҳий тушкунликка тушиб қолиши одатий ҳолат. Биз ўйин давомида рақиб дарвозаси томон 4-5та зарба беряпмиз, рақиб дарвозабони яхши қайтаряпти. "Пахтакор"да эса зарбалари одатда чиройли голлар, ижро маҳорати билан якунланяпти, бунга эътироз йўқ. Шунчаки бизга берилган зарбаларнинг барчаси гол бўляпти. Демак, бу қандайдир ишончсизлик эмас, бошқа нарса. Руҳий қўрқишми, билмадим. Бу руҳий тушкунликдан тезроқ чиқиб кетиш керак. Лекин бу жуда қийин.

- Балки бунга жамоанинг фақатгина сафар ўйинларида ўйнаётгани сабабдир. Барибир Бухорода жамоа кўп ғалаба қозонарди.

- Қачонки биз Бухорода бўлсак, ўз жонажон стадионимиз бўларди, 25 минг мухлис келарди, бу эса қўшимча руҳ берарди. Баҳсли вазиятларда ҳакамлар мезбонларга ёнбосарди. Бу ҳам бир плюс. Сафарда бўлаётганимиз учун мухлисларнинг қўллаб-қувватлашини ҳис қилмаяпмиз. Бу борада ҳам ньюанслар бор. Ҳозирча шундай.


Rating: -4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика