Latest news

10:44Уэйн Руни Жуд Беллингем ҳақида фикр билдирди  0 10:16Сака "Арсенал" тарихидаги энг кўп маош оладиган футболчига айланади  0 09:49"Арал" тўпурари фаолиятини Суперлигада давом эттиради  0 09:23"Навбаҳор" футболчиси ОКМКни танлади  1 08:56"Хоразм" футболчисига Суперлиганинг 4 клубидан қизиқиш бор  0 08:30"Андижон" дарвозабони Қирғиз Республикасида "Йил футболчиси" бўлди  2 08:02Забиҳилло Ўринбоевнинг "Навбаҳор"даги тақдири маълум  5 07:36"Пахтакор" футболчиси ОКМКга ўтмоқда   1 02:27Бундеслига. "Боруссия Д" ўз майдонида "Боруссия М"ни мағлуб этди  0 02:10Италия Суперкубоги. "Болонья" ярим финалда "Интер"ни мағлуб қилди ва финалга йўл олди!  8 01:39Мактомини МЮдан кетганларнинг муваффақиятга эришаётгани ҳақида нималар деди?  3 00:46Артета Гекерешга баҳо берди  1 00:20"Ланс" Абдуқодир Ҳусанов бўйича "Манчестер Сити"га мурожаат қилган  10 23:53Гвардиола "Манчестер Сити"дан кетиши эҳтимоли ҳақида: "Мен умрбод бу ерда қола олмайман"  4 23:12Флик ҳозирча "Барселона" билан шартномани узайтирмоқчи эмас  2

УEФА ҳакамларни симуляция қилган, тўқнашувда қатнашган ва рефериларга босим қилган футболчиларни қаттиқроқ жазолашга чақирди News

УEФА ҳакамларни симуляция қилган, тўқнашувда қатнашган ва рефериларга босим қилган футболчиларни қаттиқроқ жазолашга чақирди

УEФА матбуот хизмати 2022/2023 йилги еврокубок ўйинларини бошқарадиган ҳакамлар учун ҳар йили эълон қиладиган, аънанавий мурожаатини чоп этди.

Унда айтилишича, ҳакамлар симуляция ишлатган, оммавий тўқнашувларда қатнашган ва ҳакамларга босим ўтказишга уринган футболчиларга қаттиқроқ жазо тайинлашлари лозим.

"Биз ўйинда бундай нарсаларни кўришни истамаймиз. Футбол имижини ҳимоя қилишимиз даркор. Майдонда ва захира ўриндиғидаги хатти-ҳаракатларнинг айрим турларини номақбул деб ҳисоблаймиз. Футболчи бошқа ўйинчини жазоламоқчи бўлса, бу футбол учун адолатдан эмас. Бу ўйинчиларнинг ўз ҳамкасбларига нисбатан адолатсизлигини ифодалайди – бу ҳурматсизликнинг ёмон намунаси.

Симуляция билан рефериларни алдамоқчи бўлган ёки енгил қўполликдан кейин ўзини жабрланган қилиб кўрсатган ўйинчилар жазоланиши керак. Бундан ташқари, ҳакамларни алдаб, рақиб ўйинчиларига қизил ёки сариқ карточкалар кўрсатишга сабабчи бўлишни хоҳлаган футболчиларни жиддий жазога тортиши лозим.

Ушбу даражадаги ўйинларда ўйиннинг боришини ўзгартирадиган, бир сония ичида содир бўлиши мумкин бўлган турли ва муҳим вазиятлар юзага келади. Бундай вазиятларда ҳакамлар ўйинни ўқий олиши ва учрашув руҳини тушуна олиши жуда муҳим – улар тўғри чора кўришга тайёр бўлишлари, ҳар қандай йўл билан керакли қарор қабул қилишлари ва энг муҳими, эътиборли бўлишлари керак", – деди УEФА ҳакамлар қўмитаси раҳбари Роберто Розетти.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика