Latest news

21:39Ўзбекистон U-16 ўртоқлик ўйинида Черногорияни мағлуб қилди  0 21:23Сантьяго Канисарес ЕЧЛ фаворитларини санади  1 20:59Жозе Моуринью: "Бунгача мен ишлаган бирорта гигант клубдан бунчалик иштиёқ олмаганман"  3 20:25Суперлига. "Сурхон" ўз майдонида "Машъал"ни мағлуб эта олмади  5 20:08Расман: Жозе Моуринью - "Бенфика" бош мураббийи!  2 19:52"Манчестер Юнайтед"да Аморим ўрнига янги номзод маълум бўлди  5 19:28Тимур Кападзе Хитой терма жамоаси бош мураббийи бўлиши мумкин  42 19:05"Вест Хэм" Поттер ўрнига Лэмпардни тайинлаши мумкин. Ҳозирда мутахассис Чемпионшипнинг "Ковентри" клубида ишламоқда  0 18:41Слот Исакнинг ўйинига баҳо берди  2 18:18"Реал" "Ювентус"га Эндрикни ижарага олишни таклиф қилганди. Италия клуби рад этди  0 17:55Ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ 4-саралаш босқичи ўйинида ишлайди  3 17:46ЖЧ-1998 саралаши. Миржалол Қосимов: "БААга пенальтидан гол ура олмаган ўйинимда майдонга тушишга лойиқ эмасдим, телевизорга қарашга уялганман"  8 17:34​Билич Ўзбекистонда эмас, собиқ жамоасида иш бошлаши мумкин  9 17:15Манба: Ўткир Юсуповнинг жароҳати кутилганидан жиддийроқ бўлиб чиқди  6 16:47Ўзбекистонлик ҳакам университетлар ўртасидаги Жаҳон чемпионати учрашувини бошқарди  0

U-20 жаҳон чемпионатининг энг қиммат 5 нафар футболчиси News

U-20 жаҳон чемпионатининг энг қиммат 5 нафар футболчиси

Ушбу номлар сизга таниш бўлса керак.

Хабарингиз бор, 20 майдан 11 июнга қадар Аргентина яшил майдонларида ёшлар ўртасидаги жаҳон чемпионатига старт берилади. Кичик мундиалда олти қитъадан сараланган кучли терма жамоалар баҳс олиб боради. Шу жумладан, шаклланиб бораётган ёш иқтидор эгалари ҳам ўзларини намойиш этиш пайида бўлишади. Албатта, уларнинг аксарияти ёш бўлишига қарамай, етакчи клубларда ўрнини топишга улгурди ҳамда қимматбаҳо ўйинчига айланди. Мундиал старти арафасида турнирнинг энг қимматбаҳо беш футболчиси билан таништириб ўтишга ҳаракат қиламиз.

U-20 жаҳон чемпионати: иштирокчилар, стадионлар, чипталар

5. Маркиньос (Бразилия)

Трансфер нархи — 12 миллион евро

"Арсенал"га тегишли бўлган бразилиялик ўнг қанот вингери айни дамда мамлакатнинг бошқа клуби — "Норвич"да ижара асосида тўп тепади. Бақувват жуссага эга ҳамда чап оёқда хавфли зарбалар йўллаш қобилиятига эга футболчи турнир давомидаги ҳаракати билан "канонирлар" учун ҳам муҳим футболчи эканлигини исботласа, ажабмас.


4. Алекс Скотт (Англия)

Трансфер нархи — 14 миллион евро

"Бристоль Сити" марказий ярим ҳимоячиси клубдаги дебютини 2021 йилдаёқ амалга оширишга улгурди ва бугунги кунда жамоанинг муҳим ўйинчиларидан бирига айланди. Баланд бўйли футболчи майдон марказида ўйнашига қарамай, алдамчи ва нозик ҳаракатлар амалга оширишдан чўчимайди, бу эса жамоасига жамоасига хавфли вазиятлар яратишда қўл келади. Шунингдек, у тезкорлик ва шерикларини қулай вазиятларга олиб чиқишда ҳам моҳир саналади. 


3. Карни Чуквуэмека (Англия)

Трансфер нархи — 15 миллион евро

"Челси"нинг умидили марказий ярим ҳимоячиси ҳозирданоқ кўпчилик футбол ихлосмандлари учун танилишга улгурди. 19 ёшли йигитчанинг узун оёқлари унга рақибларини ортда қолдиришда ҳамда тўп учун курашда ёрдам беради. Қолаверса, у "Астон Вилла"да ҳам етарлича тажриба тўплашга улгурган. Инглизлар "Погба"сининг дриблингларидан бўлажак мундиалда ҳам баҳраманд бўлишимиз аниқ. Майдон марказида Чуквуэмека–Скотт жуфтлиги рақиб жамоаларга ҳақиқий бошоғриқ бўлади.


2. Маркос Леонардо (Бразилия)

Трансфер нархи — 15 миллион евро

"Сантос"нинг 9-рақамли "Роналдо"си рақиб жарима майдонида дарвозабонларга улкан хавф туғдира олади. Айниқса, марказий ҳужумчи бирга-бир вазиятлардан максимал фойдаланишга ҳаракат қилади. Тез орада мундиал тўпурарлари рўйхатида Леонардони кўришимиз мумкин. 


1. Андрей Сантос (Бразилия)

Трансфер нархи — 15 миллион евро

"Челси"га тегишли ярим ҳимоячи ҳозирда вояга етган "Васко да Гама"да ижара асосида ўйнайди. Сантос тезлик ва курашувчанлик билан бир қаторда иккинчи қаватда ҳам фаол ҳаракатланиш хусусиятига эга. Қолаверса, қўшни мамлакат яшил майдонлари унинг учун бегона эмас.

МундиалГАЧА. Смоллинг, Айю, Триппьерга қарши ўзимизнинг Каримов, Нагаев, Қувватовлар ёхуд Миср-2009 Жаҳон чемпионати

U-20 жаҳон чемпионати статистикаси: Марадона, Месси ва Ҳоландлар нима каромат кўрсатган?

Rating: +2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика