Latest news

21:05Бундеслига. "Бавария" меҳмонда "Хоффенхайм"ни қийинчиликсиз таслим этди  2 20:35"Манчестер Юнайтед" — "Челси". Таркиблар маълум  1 20:30Суперлига. "Нефтчи" – "Динамо" 2:1 (матнли трансляция)  58 20:17"Верона" — "Ювентус". Таркиблар маълум  3 20:12"Бухоро" ўз тарихида биринчи маротаба "Навбаҳор"га 3тадан кўп гол урди   7 19:59Суперлига. "Бухоро" "Навбаҳор" дарвозасига жавобсиз 5 та тўп киритди  90 19:53"Сабаҳ" — "Туран". Раҳмоналиев асосий таркибда  2 19:26Зиданнинг 27 ёшли ўғли Люка спорт фуқаролигини Жазоирга ўзгартирди  0 18:55Суперлига. "Хоразм" ўз уйида "Қўқон-1912" билан дуранг ўйнади  11 18:41"Реал" — "Эспаньол". Таркиблар маълум  20 18:35АПЛ. "Ливерпуль" Мерсисайд дербисида қийин ғалабага эришди  11 17:08Футзал. Ўзбекистон Фаластинни тор-мор этди  17 16:41Рубен Санчес: "Мухлисларимизни яна бир бор ранжитишга ҳаққимиз йўқ эди"  0 16:02Тимур Кападзе Хитой мураббийи бўлиши ҳақидаги саволга аниқ жавоб берди  57 14:12"Шўртан" ва "Пахтакор" ўртасида нурсиз дуранг қайд этилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1

⚡️ U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олган барча терма жамоалар номи маълум. Ўзбекистон қуръада 3-саватчадан жой олади News

⚡️ U-20 Жаҳон чемпионатига йўл олган барча терма жамоалар номи маълум. Ўзбекистон қуръада 3-саватчадан жой олади

20 май куни Индонезияда 20 ёшгача футболчилар ўртасидаги ҳисоб бўйича 21 жаҳон чемпионати баҳслари старт олади.

Мусобақа 11 июнга қадар давом этади ва унда қатнашадиган барча терма жамоалар номи аниқ бўлиб улгурди. Кичик мундиал гуруҳ босқичига қуръа ташлаш маросими 31 мартга белгиланган.

Ўзбекистон учинчи саватчадан жой оладиган бўлди. Мезбонлар эса автоматик тарзда “А” гуруҳидан ўрин эгаллайди.

1-саватча: Индонезия, Уругвай, АҚШ, Франция, Сенегал, Италия ёки Жанубий Корея (рейтинг очколарига қаралади);

2-саватча: Англия, Жанубий Корея ёки Италия (рейтинг очколарига қаралади), Янги Зеландия, Бразилия, Колумбия, Эквадор;

3-саватча: ЎЗБEКИСТОН, Нигерия, Япония, Ироқ, Гондурас, Фижи;

4-саватча: Гватемала, Доминикан Республикаси, Гамбия, Исроил, Словакия, Тунис.

Маълумот ўрнида, мусобақанинг амалдаги ғолиби Украина (2019 йилда) термаси ҳисобланади. Энг кўп титулни эса Аргентина қўлга киритган – 6 та (1979, 1995, 1997, 2001, 2005, 2007).

Шунингдек, бу йилги жаҳон чемпионатида Доминикан Республикаси ва Исроил дебют қилади. Ўзбекистонликлар эса бешинчи маротаба ёшлар ўртасидаги мундиалда қатнашади ва улар икки бор гуруҳ босқичида қатнашган ҳамда яна икки марта чорак финалга чиққан.

Rating: +15   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика