Latest news

01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  0 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  0 00:15"Милан" учун Аллегри қайси жамоаларни бошқаришни рад қилгани маълум қилинди  1 23:51"Манчестер Сити" Льюис билан шартномани узайтирди  2 23:40Суперлига. "Сўғдиёна" — ОКМК 4:1  0 23:31Антонио Рюдигер 3 ойга сафдан чиқди  4 23:08Футзал. Ўзбекистон термаси Японияга қарши ўйнайди  0 22:51"Бешиктош" Жотани таркибига қўшиб олди  0 22:32Миржалол Қосимов: "Пароканда ўйин намойиш қилдик"  3 22:16Иван Бошкович: "Биринчи бўлимда футболдаги барча жабҳа бўйича рақибдан устун келдик"  9 21:46Люпчо Дориев: "Керакли вақтда голлар урдик"  8 21:27Суперлига. "Навбаҳор" – "Сурхон" ўйинида ҳисоб очилмади  34 21:13Тарихда шу кун. Қосимов "Ливерпуль"ни доғда қолдирганига 30 йил бўлди  5 20:57Мартинелли "Арсенал"даги рақобат ҳақида гапирди  0 20:26Суперлига. "Сўғдиёна" ОКМКга 4 та гол урган оқшомда Бошкович илк бор Қосимовни мағлуб этди  47

U-17 ЖЧ кундалиги. Плей-оффнинг илк иштирокчиси, энг қиммат 10 нафар футболчи, сув босган стадион ва Ўзбекистон ўйинини кузатган хўранда мухлислар News

U-17 ЖЧ кундалиги. Плей-оффнинг илк иштирокчиси, энг қиммат 10 нафар футболчи, сув босган стадион ва Ўзбекистон ўйинини кузатган хўранда мухлислар

17 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги жаҳон чемпионатига оид қизиқарли янгиликлар билан ўртоқлашишда давом этамиз.

Испания нимчорак финалга йўл олган дастлабки терма жамоага айланди

Испания U-17 терма жамоаси кеча Малини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, 2023 йилги ўсмирлар ўртасидаги жаҳон чемпионатининг 1/8 финалига йўлланмани қўлга киритган биринчи жамоага айланди. 

Аввалроқ "матадорлар" Канадани 2:0 ҳисобида мағлуб этганди. "Қизил фурия" 3-турни Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоасига қарши ўтказади.

Бандунг кучли ёмғир остида қолди, бу эса "Жалак Ҳарупат" стадионига таъсир ўтказди

Якшанба куни Индонезиянинг Бандунг шаҳрида кучли ёмғир ёғди. Бунинг оқибатида жаҳон чемпионати учрашувлари ўтказиладиган "Жалак Ҳарупат" стадионига сув кириб борган. Мазкур ўйингоҳда "D" ва "F" гуруҳи иштирокичлари 1-тур ўйинларини ўтказганди. Маълумотларга кўра, сув тошқини стадион ҳолатига таъсир қилмаган ва махсус ходимлар майдонни бўлажак учрашувларга шай ҳолатга келтиришган.

2023 йилги U-17 жаҳон чемпионатининг энг қиммат футболчилари аниқланди:

1.А.Уэдраого (Германия) – 6 миллион евро

2.К.Эчеверри (Аргентина) — 4 миллион евро

3.Н.Дарвич (Германия) – 2,5 млн евро

4.Райан (Бразилия) – 1,5 миллион евро

5.М.Берналь (Испания) – 1 миллион евро

6.Кауа Элиас (Бразилия) – 700 минг евро

7.П.Кубарси (Испания) – 500 минг евро

8.И.Сэмюэлс-Смит (Англия) – 500 минг евро

9.Х.Форт (Испания) – 500 минг евро

10.Ф.Йельч (Германия) – 500 минг евро.

Малилик мухлислар Ўзбекистонга қарши ўйинда "товуқли угра" дея қичқирди

17 ёшгача бўлган ўсмирлар ўртасидаги 2023 йилги жаҳон чемпионати доирасидаги Ўзбекистонга қарши учрашувда Мали ишқибозлари товуқли лапша, қовурилган гуруч каби Индонезия таомларини айтиб, қичқирган. Бошқалари эса "мазали" дея тасдиқ сўзини билдирган.


U-17 ЖЧ. Маст ҳолатда қўлга олинган футболчилар, чўкиш хавфи остида турган мезбон мамлакат, ортиқча юк билан келган Эквадор ва бошқа янгиликлар

Оқил Абдубарноев тайёрлади.

Rating: -2   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика