Latest news

01:01Камолиддин Тожиев: "Пахтакор ўз олдига доим олий мақсадни қўяди. Кубок ва Суперлигада охиргача курашамиз"  2 00:29Тарих яратилди! "Қайрат" пенальтилар сериясида "Селтик"ни мағлубиятга учратиб ЕЧЛ лига босқичига йўл олди!  24 00:14Отабек Нарзуллаев: "Мақсадимиз кубок финали эди. Энди бор эътиборимиз Суперлигага қаратилади"  1 23:55"Ювентус" Влаховични Салемакерсга алмаштирмоқчи. "Милан" ушбу келишувга рози бўлиши мумкин  2 23:35МЮ Майнунинг келажаги бўйича қарорни яқин икки кун ичида қабул қилади  1 22:35Ўзбекистон Кубоги. 100 дақиқа давом этган учрашувда "Пахтакор" "Машъал"ни енгиб, ярим финалга йўл олди  45 22:07Лондон клуби Испания терма жамоаси ўйинчисини 50 млн евро эвазига харид қилишга яқин  1 21:23"Реал"нинг собиқ ҳимоячиси Лукас Васкес янги клуби билан шартнома имзолади  0 20:30Хаби Алонсо: "Карвахаль Испания терма жамоасига қайтишни хоҳлайди"  1 20:10Футзал. БМБ – "Оил Стар" 5:1   0 19:55Футзал. БМБ "Оил Стар"ни 4 та тўп фарқи билан мағлуб этиб, Ўзбекистон Суперкубогига эга чиқди!  9 19:49Суперлиганинг 20-турида ҳакамлар жуда кўп хатога йўл қўйди  4 19:29Про лига. "Арал" "ФарДУ"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди   7 19:22Тимур Кападзе: "Ўмон билан ўйинда легионерлар бизга ёрдам беролмайди"  15 19:01Хаби Алонсо Рюдигернинг жисмоний ҳолати ҳақида тўхталди  0

Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун? News

Туркманистон клуби Гиннес рекордини янгилади, бироқ у тан олинмади. Нима учун?

Клуб кетма-кет 37 та учрашувда ғалаба қозонган.

Туркманистоннинг янги ташкил этилган "Арқадағ" футбол клуби 37 учрашувнинг барчасида ғалаба қозониб, Гиннеснинг рекордлар китобидаги натижани янгилади. У Саудия Арабистонининг "Ал Ҳилол" клубига тегишли бўлиб, жамоа 34 та ғалаба қайд этган. Аммо Рекордлар китоби ходимлари натижани қайд этишга шошилишмаяпти, деб ёзмоқда "The Guardian".

Гиннес китоби вакили "Арқадағ"нинг ғалабалар серияси нима учун рекордлар маълумотномасида ҳисобга олинмаганини тушунтирди.

"Туркманистон лигаси ҳақида жуда оз нарса маълум, бу ва шунга ўхшаш рекордлар бўйича олиб борган тадқиқотларимиз учун биз хоҳлаганимиздан камроқ. Биз одатда бошқарув тизими ва рақобатнинг мавжудлигига ҳам қараймиз. Буларнинг барчасини инобатга олиб, рекордчи "Ал Ҳилол" эканлигини тасдиқладик", – деди Гиннес китоби вакили.



"Ал Ҳилол" март ойида кетма-кет 28 ўйинда ғалаба қозониб, жаҳон рекордини янгилади ва "Ал Ҳилол"нинг ғалабали серияси энди 34 ўйинга етди.

"Арқадағ" клубига расман собиқ президент, Туркманистон Халқ маслаҳати раиси Гурбангули Бердимуҳамедов асос солган.

2019 йилда ташкил этилган шаҳар ва клуб Туркманбоши меросхўри Бердимуҳамедов номи билан аталган. "Арқадағ" сўзи собиқ давлат раҳбарининг расмий унвони бўлиб, "қўрғон, таянч ва умид" деган маънони англатади.

"Арқадағ" 2023 йилнинг баҳорида ташкил этилган. Клуб ўша йили Туркманистон чемпиони бўлди ва 24 учрашувнинг барчасида "+66" тўп фарқи билан ғалаба қозонди. Шунингдек, жамоанинг мамлакат кубогида 7 та, Туркманистон лигасининг янги мавсумида эса 6 та ғалабаси бор (ушбу мусобақадаги тўплар фарқи "+30"). От тасвири туширилган клуб формаси ва логотипи дизайни билан Бердимуҳамедовнинг ўзи шуғулланган, унинг ташаббуси билан "Арқадағ" яратилган.



Туркманистон сиёсий режимининг ўзига хос хусусиятларини инобатга олган ҳолда, мамлакатнинг барча энг яхши ўйинчилари дарҳол клубга қўшилган. Ҳатто "Арқадағ" ўзига керакли футболчиларни сотиб олиши учун трансфер ойнаси махсус узайтирилган.

Бундай шароитларда сиз ҳар қандай рекордларни ўрнатишингиз мумкин, айниқса, сизнинг ихтиёрингизда мутлақо чексиз маъмурий ресурслар мавжуд бўлса, улардан ҳатто деярли рақобатдош бўлмаган вазиятда ҳам бирор нарса нотўғри кетганда фойдаланиш мумкин.



"The Guardian" эътиборини "Шагадам" билан ноябрь ойида бўлиб ўтган ўйинда 2:2 ҳисоби қайд этилиб турган пайтда "Арқадағ" фойдасига пенальти белгиланган ва бунинг эвазига Бердимуҳамедов жамоаси яна бир бор ғалаба қозонганига қаратди.

Умуман олганда, нашрнинг қайд этишича, Бердимуҳамедов онгли равишда Арқадағ шаҳрини Гиннеснинг рекордлар китобига киритишни таъминлашга интилади. Ва бу мақсадга эришиш учун у ҳеч нарсадан тап тортмайди.

Гиннес рекордлар китобига киришдек юқори маррани тез фурсатда забт этолмаганига қарамай, "Арқадағ" вакиллари ёзга келиб, жамоалари умумосиё мусобақаларида мақсадига эришишидан умид қилишмоқда.

Rating: +19   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика