Latest news

17:44Суперлига. "Сўғдиёна" - ОКМК. Таркиблар маълум  1 17:07Руслан Жиянов: "Ота-онам ва тоғам Олимпиада ва ЖЧ йўлланмасини қўлга киритадиган терма жамоа сафида ўйнаш насиб этсин, деб дуо қилишарди"  2 16:40АПЛда август ойининг энг яхши мураббийи аниқланди  1 16:08Ўзбекистон қизиқиш билдирган мураббийга энди Чехия ҳам даъвогар  11 15:48АПЛда август ойининг энг яхши футболчиси маълум  1 15:30"Машъал" ўз уйида меҳмон бўлган "Шўртан"ни ютган ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 15:09"Монако" бош мураббийи Погба қачон майдонга тушишга тайёр бўлишини айтди  1 14:40"Ювентус" ҳужум чизиғини нигериялик тўпурар билан кучайтирмоқчи  0 14:11"Бургос" билан музокаралардан қочган Очоа Кипр жамоасига ўтди  0 13:42Чемпионлар Лигасига янги тартиб киритилди  1 13:14"Реал" ёки Аргентина? Мастантуоно олдида қийин танлов  6 12:48Дембеле "Олтин тўп"нинг муқобилини қўлга киритди  4 12:16"Бавария" ноябрда 3 асосий ўйинчиси сафга қайтишидан умидвор  0 11:45"Сўғдиёна" 6 йилдан буён Жиззахда ОКМКни ютолмаяпти  4 11:21Про лига. 14-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  1

Тугади! Энди ўзбек клублари ўз сметасини мустақил туза олмайди News

Тугади! Энди ўзбек клублари ўз сметасини мустақил туза олмайди

Футболимиз келажагига жиддий таъсир қилувчи яна бир қадам ташланди.

"Championat.asia" таҳририятига маълум бўлишича, шу ойнинг 22-санасида ЎФА биринчи вице-президенти Равшан Эрматов номидан клубларга хат чиқарилган. 

Унга кўра, Суперлига ва Про лигада иштирок этувчи, устав капиталида давлат улуши бўлган профессионал футбол клубларининг йиллик харажатлар сметаси бундан кейин ЎФА билан келишилган ҳолда тасдиқланади. 

Ташкилот бу орқали маблағни тасдиқлаш жараёнида асосий эътибор клубларнинг инфратузилмасини ривожлантиришга, шунингдек, аёллар ва футзал жамоаларига, ҳар бир жамоа негизида академия ҳамда ўқув-машғулот базасини босқичма-босқич ташкил қилишга йўналтирилишини таъминламоқчи. 

Мазкур қарор ҳар йил давлат корхоналари томонидан ажратиладиган миллиардларни "ҳавога совуриб юборадиган" жамоаларни ривожлантириш учун яхши қадам бўлиши мумкин. Хўш, бу йўлга қачон ўтилади?

Таъкидланишича, бу талаб ЎзПФЛнинг 2022 йилги регламентидан ўрин олади. Шу туфайли ҳар бир клуб 2022 йилги ҳаражатлар сметаси лойиҳасини ишлаб чиқиб, жорий йилнинг 15 ноябрига қадар ЎФАга тақдим қилиши шарт. Демак, вақт оз қолди.

ПФЛдан инқилобий юриш: Трансферлар ойнасига чеклов қўйилди 

Author :
Rating: +8   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика