Latest news

08:32Яна бир терма жамоа ЖЧ йўлланмасини қўлга киритди  1 08:03Валерий Кичин: "Ҳалол ўйин бўлишини истардим"  12 07:36Ўзбекистон Қирғиз Республикасига ҳеч қандай имконият қолдирмаган учрашувдан ФОТОГАЛEРEЯ  1 02:00Месси фаолияти ҳақида: "Бунинг якуни яқинлашиб келмоқда"  2 01:45ЖЧ-2026 саралаши. Гаттузонинг дебютида Италиядан йирик, Франциядан ишончли ғалаба ва бошқа натижалар  2 01:19ОКМК назорат ўйинида Про-лига жамоасини икки марта мағлуб қила олмади  0 00:58Урмат Абдукаимов: "Ҳакамларнинг қарорлари футболчиларнинг фаолиятига катта таъсир ўтказади. Ҳакамлар ҳам шуни билиши ва ҳис қилиши керак"  8 00:47"Навбаҳор" ўртоқлик ўйинида "Нефтчи"ни мағлуб этди  7 00:23Лаутаро ЕЧЛ финалидаги мағлубият ҳақида: "5 кун гапира олмаганман"  1 23:45Лотар Маттеус: "Германия жуда ёмон ўйнади. Ҳисоб 5:0 бўлиб кетиши ҳам мумкин эди"  1 23:24Тимур Кападзе: "Жаҳон чемпионати учун аниқ режа? Барчаси ҳал бўлгунча кутиш керак"  35 22:55"Барселона" Ромеу клубдан кетганини маълум қилди  0 22:36"Реал" мухлислари жамоанинг август ойидаги энг яхши футболчисини танлаб олди  0 22:13ЛаЛига "Барселона"га рухсат берди  1 21:45CAFA Nations Cup. Ўзбекистон – Қирғиз Республикаси 4:0  25

Transfermarkt: Ўзбекистон чемпионатида энг кўп нархи ошган футболчилар ТОП-10 News

Transfermarkt: Ўзбекистон чемпионатида энг кўп нархи ошган футболчилар ТОП-10

Жаҳонга машҳур transfermarkt портали Ўзбекистон Суперлигасида ўйнаётган футболчилар нархини янгилади.

Унга кўра нархи энг кўп ошган футболчи бу "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Достонбек Ҳамдамов бўлди. Бунгача 900 минг еврога баҳоланган Ҳамдамовнинг нархига 300 минг евро қўшилди ва энди унинг трансфер суммаси 1.2 миллион еврога етди.

"Насаф" посбони Абдувоҳид Неъматовнинг нархи 275 минг еврога ошди (янги нархи 600 минг евро).

Бир қатор футболчиларнинг нархлари 200 минг еврога кўтарилган. Булар:
Жалолиддин Машарипов (янги нархи 2 миллион евро)
Одилжон Ҳамробеков (янги нархи 1 миллион евро)
Бобир Абдихолиқов (янги нархи 900 минг евро)
Ҳожиакбар Алижонов (янги нархи 900 минг евро)
Нурилло Тўхтасинов (янги нархи 800 минг евро)
Шароф Муҳитдинов (янги нархи 550 минг евро).

"Навбаҳор" ярим ҳимоячиси Азизбек Турғунбоевнинг нархига 150 минг қўшилди ва энди 700 минг еврога етди. "Пахтакор" ярим ҳимоячиси Сардор Собирхўжаевнинг нархига 100 минг қўшилди ва энди 700 минг еврога тенглашди.

Бу ҳақда championat.asia сайти transfermarkt порталига таяниб хабар берди. 


Rating: +31   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика