Latest news

20:10Зотеев, Токотаев ва бошқалар... "Андижон" 12 футболчиси билан хайрлашди  2 19:49Расмий хабар: Умид Эргашев — ОКМК футболчиси!  1 19:34Расман: Темурхўжа Абдухолиқов яна "Локомотив"да ўйнайди  2 19:07Расман: Россия футболи тарихидаги энг тезкор гол муаллифи, "Насаф" ярим ҳимоячиси ва "Сурхон" ҳимоячиси "Локомотив" сафига қўшилди  0 18:39"Манчестер Юнайтед" футболчиси совриндор клубнинг устувор мақсадига айланди  0 18:12Артета "Арсенал"нинг трансфер бозоридаги мақсадлари рўйхатини тузди  4 17:56Расман: "Бухоро" ярим ҳимоячиси энди "Локомотив" шарафини ҳимоя қилади  4 17:43"Бу видолашув эмас, балки янги босқичнинг бошланиши". Шерзод Насруллаев "Насаф" билан хайрлашди  7 17:28Расман: "Челси" ва Энцо Мареска ўзаро келишув асосида ҳамкорликни тўхтатди  17 17:10Манба: Мареска ишдан бўшатилди  3 16:46Австралиялик бўйдор футболчи Тошкент клубига ўтмоқда  3 16:21Расман: "Пахтакор"да деярли ўйнамаган футболчи "Локо"га қайтди  1 15:50"Локомотив" Қирғиз Республикасининг 2025 йилдаги энг яхши футболчиси билан шартнома тузмоқда  5 15:28Ўзбекистон U-21 терма жамоасининг U-23 Осиё Кубогида иштирок этувчи таркиби эълон қилинди  9 15:11"Барселона" ҳомий билан ҳамкорликдан воз кечди  3

"Тоттенхэм" ҳимоячиси мураббийни танқид қилди News

"Тоттенхэм" ҳимоячиси мураббийни танқид қилди

"Тоттенхэм" ҳимоячиси Серхио Регилон "шпорлар" бош мураббийи Анге Постекоглуни уни ижарага юборгани учун танқид қилди.

Футболчи Лондон клубини тарк этишни истамаган.

"Нега бундай бўлганини ҳали ҳам тушунмаяпман. Мавсумолди йиғинда жуда бахтиёр эдим, Постекоглу ҳам мендан рози эди. Одатдагидек учрашувларда қатнашдим.

Мавсум бошланишидан бир ҳафта олдин мен Постекоглуга мурожаат қилдим ва савол бердим: "Мени клубда кўришни хоҳлайсизми?" У жавоб берди: "Ҳа, мен сенга ишонаман." 

Эртаси куни менга жамоа билан машғулот ўтказмасликни айтишди, ғалати ҳолатга тушдим. "Тоттенхэм"да ўйнашим мумкинлигини биламан, лекин афсуски, футболчилар кўп жиҳатларни назорат қила олмайди. Мен захира ўриндиғида ўтиришни хоҳламайман.

27 ёшдаман, футболчилик фаолиятим абадий давом этмайди. Сизга бир кун аввал "ҳа" деб турган мураббий эртаси куни "йўқ" деса, буни тушуниш қийин. Менимча, бу футбол билан боғлиқ сабаблар туфайли эмас", – деди футболчи.

Регилон айни пайтда ижара асосида "Брентфорд" шарафини ҳимоя қилмоқда. Испаниялик футболчи мавсумнинг биринчи ярмини "Манчестер Юнайтед"да ўтказди.

Rating: +4   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика