Latest news

10:45"Милан" Адриен Рабьони сотиб олади  0 10:17ПСЖ футболчи фаолиятини "Фенербахче"да давом эттиришга яқин  0 09:48"Манчестер Сити" футболчиси 2 ойга сафдан чиқди  3 09:21Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев неча баҳо олишди?  7 08:52Ўзбекистон U-23 терма жамоаси сафида ўзгариш юз берди  1 08:25Sofascore. Кеча асосий таркибда майдонга тушган Ҳусанов неча баҳога лойиқ кўрилди?  5 07:57Here we go! "Ливерпуль" АПЛ тарихидаги энг қиммат трансферни амалга оширмоқда  9 07:25"Сиэтл Саундерс" Лига кубогининг финалида Месси бошчилидаги "Интер Майами"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  13 02:32ЛаЛига. "Барселона" Мадридда дуранг ўйнади  36 01:42А Серия. "Интер" ўз майдонида ютқазди, "Лацио"дан йирик ғалаба  2 01:15АПЛ. Эмилиано Мартинес қайдномага киритилмаган ўйинда "Астон Вилла" ўз майдонида йирик ҳисобда ютқазди  0 00:52Давид Райя: "Янги тўплар эскисидан фарқ қилади"  3 00:14Бундеслига. "Боруссия" Д йирик ғалабага эришди  0 23:45А Серия. "Ювентус" 2-турда ҳам ғалабага эришди  4 23:30Абдуқодир Ҳусанов "CAFA Nations Cup" мусобақасида ўйнайдими?  5

Тошкентда ФИФА Grassroots дастури бўйича халқаро курслар бошланди. Уни Усмон Тошев олиб бормоқда News

Тошкентда ФИФА Grassroots дастури бўйича халқаро курслар бошланди. Уни Усмон Тошев олиб бормоқда

Tags :  Grassroots
Бугун пойтахтимиздаги “Чиғатой” Республика олий спорт маҳорат мактабида ФИФАнинг болалар футболи ва оммавий футболни ривожлантириш дастури бўйича Grassroots халқаро курслари старт олди.

ФИФА Grassroots дастури мактаб, жамоат ва клублар ташаббуси орқали 6-12 ёшдаги ўғил-қизларга қаратилган бўлиб, дастурнинг асосий мақсади – футбол ўйини орқали имкон қадар кўпроқ одамларни, ҳусусан ёшларни бирлаштиришдир.

Дастур махсус инфратузилма талабларисиз футбол ўйнаш имкониятини яратади. Шу сабабли ҳеч қандай интенсив машғулотлар ёки мураккаб тактикаларга мурожаат этилмайди.

Grassroots дастури барча футбол ассоциациялари билан яқин ҳамкорликда тузилган ва инсоний қадриятларни алмашинувини қўллаб-қувватлайди.

Мазкур ўқув курсларга Республикамизнинг барча ҳудудларидан келган мураббийликка қизиқиши бор 30 нафар мутахассис жалб этилган.

Ўқув курслар ФИФА ва ОФК инструктори Усмон Тошев томонидан олиб борилмоқда ва унга Бахром Умаров кўмаклашмоқда. Ўқув-машғулотлар координатори – Умид Хатамов.

15 январь кунига қадар давом этадиган ўқув жараёни якунида болалар футболи ва оммавий футбол бўйича фестивал ўтказилиши режалаштирилган. Курс сўнггида барча иштирокчиларга сертификатлар топширилади.


Rating: +3   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика