Latest news

13:1516 ёшли Рио "Ливерпуль" тарихига кирди   0 12:55Факт. "Навбаҳор" 8 йилдан сўнг дарвозасидан 4 та гол ўтказди  2 11:46"Сўғдиёна" мураббийи: "Бу йилги мақсадимиз - Ўзбекистон Кубоги"  3 11:21Факт. "Сўғдиёна" Ўзбекистон Кубогида 20 йилдан сўнг "Навбаҳор"ни ютди  4 10:50"Реал" футболчиси Лига 1 чемпионатига кўчиб ўтиши мумкин  0 10:33Пролига. Бугун 13-тур якунланади  0 10:05ПСЖ Доннаруммага нарх белгилади  5 09:40МЮнинг яна бир иқтидор соҳиби ёзда жамоани тарк этмоқчи  3 09:17Анчелотти нима сабабдан Неймарни термага чақирмаганига изоҳ берди  0 08:51Суперкубок. Бугун финал  0 08:26Родриго келажаги борасида бир қарорга келди  0 08:00Ўзбекистон кубоги. Бугун яна бир ярим финалчи аниқланади  8 07:35Жиззахда "Сўғдиёна" "Навбаҳор"га ҳеч қандай имконият қолдирмай мағлуб этган учрашувдан ГАЛEРEЯ  5 02:05АПЛ. "Ньюкасл" - "Ливерпуль" баҳси тақдирини 16 ёшли йигит ҳал қилди  16 01:50А Серия. "Интер" 5та гол фарқи билан ғалабага эришди  1

Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани) News

Тимур Кападзе Японияга қарши кечган финалдан сўнг нималар деди? (тўлиқ матбуот анжумани)

Ўзбекистон олимпия терма жамоаси бош мураббийи Японига қарши кечган Осиё кубоги финал баҳсидан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди

- Ўйин ҳақида

 Япония жамоасини табриклайман. Биз бугун рақибдан яхшироқ ўйнадик, аммо мағлуб бўлдик. Учрашув сўнгида, ҳисобни тенглаштиришда ажойиб имкониятимиз бор эди, аммо насиб қилмаган экан. Худо шуни тақдиримизга ёзган экан ва бугун шундай ҳам бўлди. Биз мағлубиятга муносиб эмас эдик. Асосий мақсадимиз Олимпиадага йўл олдик. Кейинги мусобақаларда анча кучлироқ бўлиб қайтишимизга ишонаман.

- Бугунги учрашувда учта футболчимиз жароҳати сабаб захирага олинди. Бу натижага қанчалик таъсир қилди деб ўйлайсиз?

- Биринчи бўлим курашларга жуда бой бўлди. Иккинчи бўлимда эса бундай бўлиши аниқ эди. Ўйинчиларнинг мажбурий ўзгариши албатта ўйинимизга ўз таъсирини ўтказди. Турнирда давомида ҳам футболчиларда бироз муаммолар бўлган бўлиши мумкин, аммо бу сабаб бўла олмайди. Агар, учта легионеримиз биз билан қолганда балки янада кучлироқ бўлишимиз мумкин эди. Натижа шундай бўлиши тақдиримизга ёзилган экан. Ҳаётимизда яна кўп финаллар бўлишига ишонаман. Барчаси ҳали олдинда.

- Ўзбекистон футболи сўнги йилларда жуда катта ўсишга эришмоқда. Сизнинг ривожланиш сабаби нима деб ўйлайсиз?

- Бунинг асосий сабаби ҳукуматнинг эътибори ва халқимизнинг дуоси деган бўлардим. Шу сабабли биз ўсишга эришмоқдамиз.

- Финалда ўйнамаган легионер футболчиларингиз бугун майдонда бўлганда, натижа бошқача бўлиши мумкин эдими?

- Учта асосий футболчиларимиз ўз клубларига жўнаб кетишди. Улар билан янада кучлироқ бўлар эдик. Лекин нолимайман, сабаби легионерларимиз ўз клубларига ёрдам бериши керак. Бироқ бугун ёмон ўйнамадик.

- Олимпиадага қисқа вақт қолди. Олимпиадага тайёргарлик режасини тузиб чиқдингизми?

- Олимпиада ҳақида бугундан ўйлашни бошлашимиз керак. Режаларимиз бор. ФИФА кунларида тайёргарлик кўришимиз аниқ ва бир нечта терма жамоалардан ўртоқлик ўйини бўйича ҳам таклифлар бор.

- Ўзбекистон ёшлар даражасида жуда кўплаб иқтидорли футболчиларни етиштириб чиқарадиган "фабрика"га айланди. Энди уларни асосий терма жамоага жалб қилиш вақти келдими?

- Йигитларимиз ҳозир ҳам асосий терма жамоадан чақирув олишмоқда. Миллий терма жамоада ўйнай оладиган футболчиларимиз кўп деб ўйлайман ва ушбу мусобақадан кейин янада кўпроқ футболчиларим асосий терма жамоага жалб этила бошлайди деб умид қиламан.

Rating: +43   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика