Latest news

21:13Илкай Гюндоганнинг кейинги клуби номи маълум бўлди  1 21:07"Байер" 30 млн. еврога Саудия Арабистони клуби футболчисини сотиб олди  0 20:15Трансфер дедлайни: "Ливерпуль" Гехини ҳам сотиб олмоқда  6 19:53"Манчестер Сити" аъзоси Италияга йўл олмоқда — Here We Go!   5 19:36Breaking! "Бавария" Николас Жексон трансферини ижобий ҳал қилди  4 19:20Коло Муани "Тоттенхэм" футболчисига айланмоқда — Here We Go!  1 19:00CAFA Nations Cup. Эрон Ҳиндистон дарвозасига 3 та тўп киритди  16 18:41Расман: "Ливерпуль" футболчиси "Рома"га ўтди  0 18:23"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олмоқда  4 18:02Ҳусанов қанча муддатга сафдан чиққани маълум  11 17:39Эшитдик-да! Усмон Тошев ЎФА терма жамоалар бўлими раҳбари лавозимига қайтмоқда  49 17:28"Милан" ҳужумчиси "Рома"га ўтишга рози  2 17:10Абдуқодир Ҳусанов CAFA мусобақасини ўтказиб юборади  19 16:50Расман: Эрон терма жамоаси ҳужумчиси "Олимпиакос"га ўтди  2 16:27"Манчестер Юнайтед" Муҳаммадали Ўринбоевнинг жамоадоши билан келишиб олди — Here We Go!  4

Тимур Кападзе: "Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди" News

Тимур Кападзе: "Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди"

"Олимпик" ва "Локомотив" жамоалари ўртасидаги учрашувдан сўнг "Олимпик" устози Тимур Кападзе ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ўйин яхши ўтди, ҳар икки жамоа ҳам ўз режаси билан тушгани кўринди. Биринчи учрашувдан кейин биз ҳам уларни ўргангандик. Ўз навбатида улар ҳам жамоамизни ўрганган бўлиши керак. 

Иккинчи бўлимда яхши ҳаракат қилдик, яхши имкониятларимиз бўлди. 

Лекин, афсуски VAR орқали пенальти қўйилди ва гол урилди, пенальти бормиди ёки йўқ? Билмайман. Бу борада саволлар бор. Бизнинг ҳужумимизда эса пенальти берилмади, дарвозабон футболчимизга нисбатан қўполлик ишлатганди. Бу вазият ўйинни бузди деб ўйлайман. Бундай осон пеналтилар қўйилмайди. 

Қизил карточка ҳақида гапирсак, бундай ҳолат уларда ҳам бўлганди. Ҳакам Турдалиевни кечирди, бизнинг футболчини эса кечирмади. 

Уларнинг футболчиси Саидазамат Мирсаидовга зарба бериб қолди, унинг бурни синди. Алам қилаётгани - ўз ўйинимиз сабаб ютқазганимизда ҳам майли эди. Баъзи сабаблар йигитлар рухиятига таъсир қилди.

Ҳакамга катта эътироз йўқ, у ёш ҳакам. VARда эса тажрибали ҳакам ўтирганди. У вазиятни кўриб чиққан ҳолда ҳулоса қилиши керак эди.

- Жасур Жалолиддинов ўтган йили майдон марказида катта ҳажмда иш бажараётганди. Унинг йўқлиги билиниб қолмоқда...

- Жасурнинг ўрни албатта ўзгача. У индивидуал маҳорати эвазига ҳар бир жамоани кучайтира олади. Унинг ўрнидаги бошқа йигитларимиз ҳам ёмон ўйнашаётгани йўқ. Ўйиндан-ўйинга улар кучайиб боришади. Улар яхши ўйнашди. 

Ўйин осон ўтмади, бундай ҳимояни ёриб ўтиш учун индивидуал маҳорат ва бошқа жиҳатлар керак бўлади. Аммо бугун камида битта голлик вазият яратгандик. Афсуски гол ура олмадик ва пенальтидан гол ўтказиб юбордик.




- "Олимпик" рақибдан яхшироқ ўйин кўрсатгандек кўринди. Нима сабабдан футболчиларингиз узоқдан зарба бермай, дарвоза томон ёриб кирмоқчи бўлишди?

- Тўғри айтасиз. Эътибор берган бўлсангиз, бу нарсадан майдонда ўзимнинг ҳам жаҳлим чиқди. Бу тажриба орқали келадиган нарса. Баъзи вазиятларда узоқдан зарба бериш орқали ҳужумни якунлаш мумкин эди.

Зарба бермаса қандай гол уриш мумкин? Ўйин даражаси, ёки бошқа жиҳатлар балки йигитларга таъсир қилгандир. Мавсум энди бошланди. Мамасидиқов ҳам жароҳатдан энди қайтди. 

Баъзи йўқотишларимиз бор - марказий ҳужумчиларимизнинг икки нафарида жароҳат бор. Бугун ёш ҳимоячимиз Беҳруз Жуматовни майдонга туширдик. У ўзини яхши кўрсата олди. У учун хурсандман. Ўйинни бузиб қўймай, яхши ўйнаб берди.

Rating: +1   

Comments

championat.asia
< show latest news
Яндекс.Метрика